Кириш Регистрация
17/05 00:30 Альмерия 0-2 Барселона
17/05 01:00 Реал Сосьедад 1-0 Валенсия
17/05 23:45 Фиорентина 2-2 Наполи
18/05 21:00 Лечче - Аталанта
18/05 23:45 Торино - Милан
19/05 00:00 Алавес - Хетафе
19/05 15:30 Сассуоло - Кальяри
19/05 18:00 Монца - Фрозиноне
19/05 18:00 Удинезе - Эмполи
19/05 20:00 Манчестер Сити - Вест Хэм
19/05 20:00 Шеффилд Юнайтед - Тоттенхэм
19/05 20:00 Арсенал - Эвертон
19/05 20:00 Брентфорд - Ньюкасл
19/05 20:00 Брайтон - Ман. Юнайтед
19/05 20:00 Бёрнли - Ноттингем Форест
19/05 20:00 Челси - Борнмут
19/05 20:00 Кристал Пэлас - Астон Вилла
19/05 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
19/05 20:00 Лутон - Фулхэм
19/05 21:00 Интер - Лацио
19/05 22:00 Валенсия - Жирона
19/05 22:00 Вильярреал - Реал Мадрид
19/05 22:00 Атлетик Бильбао - Севилья
19/05 22:00 Атлетико - Осасуна
19/05 22:00 Барселона - Райо Вальекано
19/05 22:00 Бетис - Реал Сосьедад
19/05 22:00 Кадис - Лас-Пальмас
19/05 22:00 Мальорка - Альмерия
19/05 22:00 Гранада - Сельта
19/05 23:45 Рома - Женоа
20/05 00:00 Лорьян - Клермон
20/05 00:00 Монако - Нант
20/05 00:00 Лилль - Ницца
20/05 00:00 Лион - Страсбур
20/05 00:00 Реймс - Ренн
20/05 00:00 Ланс - Монпелье
20/05 00:00 Тулуза - Брест
20/05 00:00 Гавр - Марсель
20/05 00:00 Метц - ПСЖ

Неймарнинг «покери» «Барселона»га йирик ғалабани тақдим этди

Баҳо:
+ | -

Испания чемпионатининг 8-тури доирасида "Барселона" ўз майдонида "Райо Вальекано"ни қабул қилди ва ушбу мавсумдаги бор-йўғи иккинчи йирик ҳисобдаги ғалабани расмийлаштирди.

Каталонияликлар таркибида Лионель Месси ва Иньеста жароҳат туфайли майдонга туша олишмади. Неймар эса учрашувнинг ҳақиқий қаҳрамонига айланди.

ФИФА кунларида юзага келган танаффусдан унумли фойдаланган Энрике жамоасининг ўйинини анча такомиллаштиргани сезилди. Ўйин бошида "Барса" икки марта бирга бир вазиятдан фойдалана олмади. Ракитич ва Суареснинг зарбаларини "Райо" посбони қайтарди. Ўйиннинг 15-дақиқасида эса Бебенинг узатмасидан кейин Хави Герра яқин масофадан мезбонлар дарвозасини ишғол қилди.

Шундан кейин асосий планга Неймар чиқди. У кетма-кет икки марта чиройли финат эвазига рақиб ҳимоячиларини жарима майдончаси ичида қоида бузишга мажбур қилди. Белгиланган ҳар иккала пенальтини унинг ўзи самарали амалга ошириб, жамоасини ҳисобда олдинга олиб чиқди. Ҳар иккала гол оралиғида эса Сандро ва Неймарнинг ўзи яккама-якка вазиятларни фойдалана олишмади.

Иккинчи бўлимнинг 69 ва 70-дақиқаларида Неймар яна икки марта "Райо Вальекано" дарвозасини ишғол қилди, бу сафар ўйиндан. Суареснинг кучли зарбасини Тоньо қайтарди ва қайтган тўпни бразилиялик футболчи дарвозага жойлади. Кейинги вазиятда Суарес жамоадошини бўш дарвоза қаршисида ёлғиз қолдирди ва бразилиялик ҳужумчи ўзининг тўртинчи голини рақиб дарвозасига йўллади.

Орадан кўп ўтмасдан Неймар Суаресга "қарзи"ни қайтарди. Уругвайлик футболчи бешинчи гол муаллифига айланди. Учрашувнинг сўнгги дақиқаларида "Райо" яна битта жавоб тўпини киритиб, ҳисобнинг 5:2 бўлишини таъминлади.

Ушбу ғалабадан кейин "Барселона" ўз очколарини 18тага етказди ва "Реал" билан тенглашиб олди. Мадридликлар тўплар нисбатига кўра пешқадам бўлиб туришибди.

Испания Ла лигаси, 8-тур
Барселона – Райо Вальекано 5:2 (2:1, 3:1)
Голлар:  0:1 – 15 Герра, 1:1 – 22, пенальти Неймар, 2:1 – 32, пенальти Неймар, 3:1 – 69 Неймар, 4:1 – 70 Неймар, 5:1 – 77 Суарес, 5:2 – 86 Хосабед.
Барселона – Браво, Пике, Альба, Дани Алвес (Дуглас Перейра, 78), Матье, Ракитич, Бускетс (Гумбау, 76), Сержи Роберто, Неймар, Сандро Рамирес (Мунир, 56), Суарес.
Райо Вальекано – Мартинес, Зе Каштру, Рац, Мартинес (Дорадо, 46), Льоренте, Хосабед, Трасоррас, Эберт, Бангура, Бебе (Эмбарба, 71), Герра.
Огоҳлантиришлар: Льоренте (21), Дорадо (49), Пике (79).

Манба: stadion.uz
Киритилди: 01:22, 18.10.2015.
Ўқилди: 6328 марта.
Фикрлар: 5 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.