Испанияда Ла лиганинг 12-тури доирасида ўтказиладиган "Реал" ва "Барселона" баҳсига тайинланган ҳакамларга босим ўтказилиши бўйича текширув олиб борилмоқда. Бу ҳақда L'Esportiude Catalunya нашри хабар ёзган.
Хабарда айтилишича, ушбу ўйинга тайинланган қанот ҳакамларига ҳакамлар қўмитасидан "мадридликларга ёрдам бериш" бўйича кўрсатма берилган. Ҳакамлар эса бунга рози бўлишмагач, Испания футбол федерациясидан ҳам қўнғироқ бўлган.
Таҳдид остида қолган ҳакамлар эса коррупцияга қарши курашиш масаласида прокуратурага расмий шикоят билан мурожаат қилишга мажбур бўлгани айтилмоқда.
Қайд этиш керакки, "Реал" ва "Барселона" баҳси 21 ноябрь кунига белгиланган.