Кириш Регистрация
01/06 19:30 Бунёдкор 0-3 Нефтчи
02/06 00:00 Боруссия Д 0-2 Реал Мадрид
02/06 19:00 Андижон - Пахтакор
02/06 19:30 Насаф - Локомотив
02/06 21:00 Аталанта - Фиорентина

“Қўқон-1912”: Ўринбосарларимиз икки очко йўқотишди

Баҳо:
+ | -

Ёшлар лигаси

27-тур

“Қўқон-1912” –  “Металлург” 2:2 (2:1)

Голлар: Аброр Раҳмонов 38, Достон Мелиқўзиев 41.  – Суннатилла Эрматов 35, Озод Комилов 62.

Қўқон-1912”:  1. Руслан Матниёзов (Асилбек Омонов-46),  4. Ойбек Рустамов,  6. Лазиз Назиров, 8. Аброр Раҳмонов (9. Абдуқаҳҳор Ўктамов-77), 10. Қувондиқ Рўзиев (Дилшод Баратов-46, Иброҳим Мухторов-83), 14. Аваз Маматхўжаев, 15. Маъруф  Зокиржонов, 21. Достон Мелиқўзиев, 22. Муҳаммаданас Ҳасанов (7. Иброҳим Усмонов-84),  23. Сардор Исоқов, 25. Элёр Мўйдинов.

Захира: 5. Ҳасанбой Эргашев, 7. Иброҳим Усмонов, 19. Абдуманнопов Бахтиёр,  27. Дилшод Баратов.

“Металлург”: 25. Темур Тўйчиев, 2. Нозим Эсонов, 7. Улуғбек Худоёров,  8. Озод Комилов, 9. Миртўра Акбаров (6. Мансур Нуралиев-68), 11. Султон Арслонов, 14. Азиз Алимов, 17. Умид Раҳмонов (Мурод Тошматов-46), 19. Аброр Тошқўзиев, 20. Сирожиддин Тошпўлатов, 21. Синатулла Эрматов.

Захира:, 12. Тимур Сайдуллаев.

 

Ушбу учрашувнинг аҳамияти жамоамиз учун муҳим эди. Боиси мазкур ўйиндаги ғалаба ўринбосарларимизни турнир жадвалида икки поғона кўтарилишига замин яратарди.

Буни яхши англаган Муҳсин Низомиддинов шогирдлари баҳсни ҳужумкор бошлашди.

Учрашувнинг 17-дақиқасида ўринбосарларимизда гол уриш учун қулай имконият юзага келганди. Меҳмонлар жарима майдончаси ёнида ваиклларимизни қўполлик билан тўхтатиб қўйишди. Бош ҳакам жарима тўпни белгилади.  Бироқ, Маъруф Зокиржоновнинг берган зарбаси жонли деворга тегиб қайтди.

35-дақиқада меҳмонлар ҳисобни очишди. Ҳимоядаги хато эвазига Сунатиллу Эрматов ҳисобни очди – 1:0.

38-дақиқада ҳисоб тенглашди. Сўнгги ўйинларда майдонни голсиз тарк этмаётган Аброр Раҳмонов бу сафар ҳам ўзини кўрсатди – 1:1.

41-дақиқада Достон Мелиқўзиев мезбонларни олдинга олиб чиқди – 2:1.

Биринчи бўлим шу ҳисобда якунланди.

52-дақиқада меҳмонлар ҳисобни тенглаштиришлари мумкин эди. Сардор Исоқов жамоамизни муқаррар голдан қутқариб қолди.

54-дақиқада тезкорлик билан ҳужумга ўтган Низомиддинов шогирдлари ҳам ўта қулай вазиятдан фойдалана олишмади. Аниқроғи, жарима майдончаси ичида юзага келган пала-партишликдан кейин тўп дарвозадан жой олганди. Аммо бош ҳакам бу вазиятда мезбонлар футболчиси ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетди деб топди ва голни инобатга олмади.

62-дақиқада меҳмонлар бурчак тўпи тепиш ҳуқуини қўлга киритишди. Бурчакдан оширилган тўпни Озодбек Комилов мезбонлар дарвозасига аниқ йўллаб, ҳисобни тенглаштирди – 2:2.

75-дақиқада Аброр Раҳмонов жарима майдончасига ичида симулация ишлатгани боис огоҳлантирилди.

83-дақиқада Дилшод Баратов жарима майдончасига кириб бориб зарба берди. Бироқ унинг зарбаси унчалик кучли чиқмади.

Шундай қилиб, ўринбосарларимиз муҳим икки очкодан маҳрум бўлишди.

Муҳсин Низомиддинов шогирдлари навбатдаги учрашувни 29 октябрь куни Фарғонада “Нефтчи” ўринбосарларига қарши ўтказишади.

Манба: kokand1912.uz
Киритилди: 11:17, 25.10.2015.
Ўқилди: 2164 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.