"Барселона"нинг собиқ президенти Хуан Лапорта яна бир бора клубнинг ҳозирги раҳбариятини танқид қилди.
"Агар клуб молиявий масалаларда мувозанатга эриша олмаса, раҳбарият истеъфо бериши керак. Вазият жуда хавотирли. "Барселона" ҳозир Қатарнинг қўлида. Улар тарихдаги энг яхши шартномага эга бўлишлари ҳақида гапиришмоқда, аммо биз шу компания қўлидамиз. Албатта, Бартомеу улар сўраган шартларга имзо чекади", - дейди Лапорта.
Аввалроқ, каталонияликлар Qatar Airways билан шартномани узайтириш борасида келиша олмаётгани хабар қилинган эди. "Барселона" йилига 70 миллион евро олишни истамоқдалар, компания эса бунга рози эмас.