Кириш Регистрация
05/07 21:00 Испания - Германия
06/07 00:00 Португалия - Франция
06/07 06:00 Венесуэла - Канада
06/07 21:00 Англия - Швейцария
07/07 00:00 Нидерландия - Туркия

Сергей Ковшов: "Кетма-ке ғалабалардан хотиржамликка берилиш керакмас!"

Баҳо:
+ | -

Матбуот анжуманининг иккинчи қисмида “Андижон” жамоаси бош мураббийи Сергей Ковшов журналистларнинг саволларига жавоб қайтарди.
- Бугун ғалабага лойиқ ўйин намойиш этдик ва якунда уч очкони қўлга киритдик. “Нефтчи”га қарши баҳсда футболчиларимиз кўп куч сарфлаб юборишгани барибир сезилди. Шу боис айниқса, биринчи бўлимда ўйинимиз кутилган даражада чиқмади. Ҳимояда ҳам тушунарсиз хатоларга йўл қўйдик. Яхшики, иккинчи таймда футболчилар ўзларига кела олишди. Натижада керакли голни уриб ғалаба қозондик. Муҳими уч очко қўлга киритилди.
- Бошқарувни ўз қўлингизга олганингиздан сўнг “Андижон”нинг ўйини кучайди ва керакли очколарга эришмоқда. Бу нима билан боғлиқ деб ўйлайсиз?
- Мен ёшлар билан кўп вақт ишлаганман, биласизми, ёшлар ва катталар ўртасида руҳий жиҳат бошқа-бошқа бўлади. Энг асосий гап ҳамжиҳатликда. Ҳамма бир киши учун, бир киши ҳамма учун қабилида, бир ёқадан бош чиқариб иш олиб борилса натижа ҳам бўлади. Айнан ҳамжиҳатлик эвазига ўйинимизни яхшилашга ҳаракат қиляпмиз.
- Бугунги ғалабадан кейин “Андижон” олий лигада қолиш вазифасини бажарди деб ҳисоблайсизми?
- Кетма-кет ғалабалардан хотиржамликка берилиш керак эмас деб ўйлайман. Чемпионатда кураш қизиб боряпти. Мусобақа жадвалининг юқорисида ҳам, патки қисмида ҳам кураш кескинлашмоқда. Мавсум якунланишига 3 тур қолган бўлса-да, ҳали чемпион номи ҳам, олий лигани тарк этадиган жамоалар ҳам аниқ эмас. Гарчи, 27 очкони қўлга киритган бўлсак ҳам ҳозирча ҳаммаси маълум эмас. Аммо имкониятимизни анча ошди. Ўйлайманки, кураш охиригача бўлади.

Манба: andijon-pfc.uz
Киритилди: 12:32, 26.10.2015.
Ўқилди: 2252 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.