«Манчестер Юнайтед» жамоасининг собиқ футболчиси, айни пайтда Sky Sports телеканалида таҳлилчи сифатида ишлаётган Гари Невилл Жозе Моуриньонинг «Челси» жамоаси билан мавсум аввалида муаммоларга дуч келганига муносабатини билдириб ўтди.
"Қор уюми 2-3 ой олдин йиқила бошлаганди. Августда "Челси" Англия Суперкубоги учун финал баҳсида "Арсенал"га мағлуб бўлганигача, ҳеч ким ўтган мавсум чемпионларида муаммо борлигини тахмин ҳам қилмаётганди. Кейин докторлар штаби билан муаммо чиқди (Ева Карнейро). Кейин жамоада интизом издан чиқди. Матбуот анжуманларидан бош тортиш кузатилди. Футболчиларнинг руҳияти издан чиққани кўриниб қолди.
Моуриньо ажойиб мураббий. У дунёдаги энг кучли мураббийлардан бири. Мен уни ҳурмат қиламан ва унга томон турли номуносиб гаплар тугатилишини хоҳлайман.
Ахир у "Челси"да ўтган мавсумда кучли жамоа тузганди. Бу жамоа ишонч билан ўтган мавсумда чемпион бўлди.
Моуриньо вазиятни ўнглаши керак. Кейинги 10-12 йил ичида у дунёнинг энг кучли мураббийларидан бири бўлди. Унга вазиятни ўнглаш учун кенг имконият яратиб берилиши керак.
Мен уни "Челси" мураббийи бўлиб қолишини, унинг Англияда ишлашда давом этишини истайман. Мен шунинг учун буни хоҳлайманки, кимдир ҳар ҳафтада оловга ёғ қуйиб туриши керак. У АПЛнинг қизиқ ўтишини таъминлайди", дейди Невилл.
Бироз аввалроқ, "Челси" Моуриньо ўрнига Хосеп Гвардиолани таклиф қилиши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқатилганди.
Кейинроқ эса, «Челси» раҳбарияти Моуриньони истеъфога чиқариб, Анчелоттини Лондонга қайтариш ҳақида ўйлаётгани хабар қилинди.
Маълумот учун, "Челси" АПЛнинг 10 туридан кейин 11 очко билан 15-ўринда жой олиб турибди.