Испания кубогининг 1/16 финал босқичи доирасида "Барселона" сафарда "Вильяновенсе" клуби меҳмони бўлади. Жамоаларнинг бошланғич таркиблари маълум бўлди.
Каталонияликлар бош мураббийи Луис Энрике мазкур ўйинда ҳимоя чизиғидан бошқа барча етакчи футболчиларга дам беришга қарор қилди. Жароҳатдан фориғ бўлган Вермален бугун асосий таркибда ўйнайди.
Испания кубоги, 1/16 финал
«Вильяновенсе» – «Барселона»
"Вильяновенсе": Фуентес, Перес, Куриел, Пахуело, Морага, Тапиа, Санчес, Ангел Тринидад, Куби, Пингу, Руиз
"Барселона": Масип, Вермален, Матье, Бартра, Адриано, Гумбау, Сампер, Каптум, Дуглас Перейра, Мунир, Сандро Рамирес.