Европа комиссияси "Реал"ни бўлиши мумкин бўлган порахўрлик бўйича можаросини текширишга киришди.
Бир неча йил олдин "Қироллик клуби" ҳозирда 12 миллион еврога баҳоланаётган ерни сотган ҳолда 22 миллион евро ишлаган олган эди.
1998-йилда "Реал" ярим миллион евро эвазига Лас Таблас ерини эгаси бўлганди ва бу майдонга "қаймоқранглилар"ни янги машғулот базаси қуришни режалаштираётганди. Аммо қонун бўйича бу ер хусусий компанияларга тегишли бўлмаслиги кераклиги туфайли клуб ўз режаларини амалга оширолмаганди.
2011-йилда "Реал" президенти Флорентино Перес ҳукуматга "Сантяго Бернабеу" стадионини кенгайтиришга ҳиссасини қўшишини сўради ва бир вақтнинг ўзида Лас Таблас ерлари билан боғлиқ масалани ҳам ҳал қилди.
70815 квадрат метр ер шаҳар мулки бўлиб қайтди. "Реал" келишувдан 22 миллион евро ишлаб олган.
Бунга қарамай, текширувдан Эл Паис нашри хабар қилишича, Лас Таблас ери 12 миллион евро орасида баҳоналаяпти. Шу тариқа, "Реал" ноқонуний равишда нархни кўтарган ва қўшимчасига 10 миллион олган.
Агар Европа комиссияси ноқонуний келишувни исботласа, "Реал" бу суммани қайтаришга мажбур бўлади.