Кириш Регистрация

И.Шквирин: «Ҳеч бир жамоа бир маромда ўйнай олмайди»

Баҳо:
+ | -

«Сўғдиёна»-«Олмалиқ» (1:0) учрашувидан кейин ташкиллаштирилган матбуот анжуманида меҳмонлар бош мураббийи Игорь Шквирин иштирок этди.

 

— Аввалам бор Жиззахликларни ғалаба билан табриклайман. Лекин биз бугун мағлубиятга учрайдиган ўйин намойиш қилмагандик. Тўпни кўпроқ ўз назоратимизда ушлаб турдик. Бир қатор голга тортадиган имкониятлардан фойдалана олмадик. Иккинчи бўлимда қилган мажбурий икки футболчини майдонга туширишимиз, бизни ўйинимизни бироз кучсизлантирди. Бугун бир қатор асосий таркиб футболчиларимиз жароҳатлар ва беморликлари сабаб ўйинда қатнаша олишмади. «Сўғдиёна»ни олий лигада қолиш имкониятлари ҳақида ҳеч нарса дея олмайман. Жамоани ўзи ўз тақдирини ҳал қилади. Бугунги ўйингача кўпчиликда ҳар ҳил гаплар юрганди. «»Олмалиқ» ютса ҳам ютказса ҳам ҳеч нарса йўқотмайди, қолган ўйинларни ютказиб берса керак» — деган гаплар кўпайиб кетгани учун ҳам ғалаба қозонишимиз шарт эди. Футболчиларимиз бор кучлари билан ҳаракат қилишди. Олдимизга ОЧЛ йўлланмасини қўлга киритиш вазифаси қўйилган эди. Бироқ бу футбол. Ҳеч бир жамоа бир маромда ўйнай олмайди.

Манба: fcsogdiana.uz
Киритилди: 19:54, 30.10.2015.
Ўқилди: 2537 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.