Россия терма жамоаси бош мураббийи Леонид Слуцкий икки жойда ишлашда давом этадиган бўлди. Мураббий ЦСКАни бошқаришда давом этади.
Бу ҳақида рус матбуоти хабар тарқатди. Россия футбол иттифоқи ва ЦСКА бу борада келишувга эришган.
Слуцкий Европа чемпионати якунига қадар икки лавозимда фаолият олиб боради.