«Динамо» - «Насаф» (1:1) учрашувидан кейин дастлаб меҳмонлар мураббийи Рўзиқул Бердиев журналистлар саволларига жавоб қайтарди.
"Бугунги баҳс мухлисларга ёқди деб ўйлайман. Аммо бугун очко йўқотдик. Бизнинг жамоа майдонга ғалаба учун тушгандик. "Пахтакор"га қарши баҳс ўз майдонимиздаги сўнгги учрашув бўлади. Мухлисларни қувонтириш учун ҳаракат қиламиз. Вазиятга реал қарасак иккита ўйинда очко йўқотганимиздан сўнг биринчи ва иккинчи ўринлар учун имкониятимиз пасайиб кетди. Бугун майдонга тушмаган бир қатор футболчиларда кичик жароҳатлари бор эди, таваккал қила олмасдик. Геворкян "Пахтакор"га қарши ўйинда бизга ёрдам беришига умид қиламан. Ушбу баҳсда ҳеч кимга осон бўлмайди", - дейди Бердиев.