Кириш Регистрация
19/11 17:00 Хитой - Япония
19/11 17:00 Индонезия - Саудия Арабистони
19/11 17:00 КХДР - Ўзбекистон
19/11 19:00 Фаластин - Жанубий Корея
19/11 19:00 Қирғизистон - Эрон
19/11 21:00 Уммон - Ироқ
19/11 21:00 БАА - Қатар
19/11 23:15 Баҳрайн - Австралия
19/11 23:15 Кувайт - Иордания

Баҳром Ҳакимов: "Бугун очко йўқотмадик, бир очко қўлга киритилди"

Баҳо:
+ | -

«Динамо» - «Насаф» (1:1) учрашувидан кейин «Динамо» бош мураббийи Баҳром Ҳакимов ўз фикрлари билан ўртоқлашди, дея хабар бермоқда "Динамо" расмий сайти.

«Ушбу учрашувдан олдин «Динамо» сўнгги марта Самарқандда «Насаф»дан 2010 йилда очко олганлигидан хабардор эдим. Шуни инобатга олсак, бугун ғалаба қозонаётган бўлсакда, биз очко йўқотмадик, бир очко қўлга киритилди. Бу жуда муҳим ва олтинга тенг очко бўлди. Йигитларга раҳмат дейман, рақибдан чўчимай охиригача кураш олиб боришди. «Бунёдкор» ва «Машъал» билан ҳам, бугун ҳам гол уриб кейин ҳимояда қолиб кетаётганлигимиз бу жисмоний ҳолатимиз кўнгилдагидек эмаслигини кўрсатмоқда. «Насаф» шаклланган ва кучли жамоа эканлиги кўриниб турибди. Бугунги муваффақиятда бизни тинмай қўллаб-қувватлаган мухлисларнинг ҳиссаси катта. Фурсатдан фойдаланиб, ўтган ўйиндаги йирик мағлубият учун улардан узр сўрайман» - дейди Баҳром Ҳакимов.

«Андижонда бизни жуда муҳим қарама-қаршилик кутиб турибди. Бу олти очколик ўйин бўлади. Ҳозирги ҳолатимизда бизни ғалабадан бошқа натижа қониқтирмайди. Водийда ҳар икки жамоа учун ҳам осон бўлмайдиган баҳс бўлади» - дея фикрини якунлади Баҳром Мамажонович.

Манба: fcbunyodkor.com
Киритилди: 21:01, 31.10.2015.
Ўқилди: 3013 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.