Беларуснинг БАТЭ клуби ярим ҳимоячиси Александр Глеб ЕЧЛнинг 4-туридан ўрин олган «Барселона»га қарши ўйин олдидан жамоасининг имкониятларини айтиб ўтди.
“Камп Ноу"да “Барселона”га қарши ўйнаш ҳар қандай рақиб учун ўта мушкул ишдир. Биз гарчи биринчи ўйинда каталонияликларга имкониятни бой берган бўлсак-да, жавоб баҳсида ҳеч бўлмаганда дуранг натижа қайд этишга уриниб кўрамиз”,- дейди “Барселона”нинг собиқ футболчиси.
Эслатиб ўтамиз, “Барселона” ва БАТЭ ўртасидаги ўйин 4 ноябрда бўлиб ўтади.