"Челси" жамоаси бош мураббийи Жозе Моуриньо ЕЧЛнинг гуруҳ босқичида "Динамо К" жамоасига қарши кечадиган баҳс арафасида журналистлар билан гаплашди.
"Кеча бир танишим менга 2004 йилнинг майидаги матбуот анжуманида гапирган гапларимдан иқтибос жўнатди. Бу гапларимни ўзим ҳам эсдан чиқаргандим. Ўшанда фаолиятимда кун келиб қора кунлар ҳам бўлиши ҳақида айтган эканман. Бу кунлар эса 11 йил ўтгачгина келди. Лекин қора булутлар ўтиб кетганидек, бу кунлар ҳам ўтади.
Мен бундай кунларга ҳамиша тайёр бўлганман. Ҳозирда жамоа ўйинини яхшилаш устида ишлаяпман, барча кичик жиҳатларгача эътибор билан қарамоқдаман. Ўйинларни таҳлил қилиб, ўз шогирдларим учун кўп ишни бажаряпман.
Ишонаман, "Челси" гуруҳда биринчи ўринни эгаллайди ва кейинги босқичга чиқади. Ҳатто, "Динамо"ни енгмасдан ҳам гуруҳдан чиқа олишимиз мумкин. Ахир қолган 3та турда 2та ғалаба ва 1та дуранг ҳам кифоя қилиш мумкин", дейди Моуриньо.