Кириш Регистрация
12/01 00:45 Интер 2-2 Наполи
12/01 21:30 Саудия Арабистони 0-1 Вьетнам
12/01 21:30 Иордания 1-0 Қирғизистон
12/01 22:30 Женоа 3-0 Кальяри
13/01 00:45 Ювентус 5-0 Кремонезе
13/01 01:00 Севилья 0-1 Сельта
13/01 16:30 Ўзбекистон - Жанубий Корея
13/01 16:30 Эрон - Ливан
13/01 21:30 Япония - Қатар
13/01 21:30 БАА - Сурия
14/01 16:30 Ироқ - Австралия
14/01 16:30 Таиланд - Хитой
14/01 22:30 Наполи - Парма

Игорь Шквирин: “Юқори мақсадли жамоанинг ҳимоя чизиғи кучли бўлиши керак”

Баҳо:
+ | -

“Олмалиқ” – “Бунёдкор” учрашувидан кейинги матбуот анжуманининг иккинчи қисмида олмалиқликлар устози Игорь Шквирин иштирок этди.

- Иккала жамоа ҳам бугунги учрашувни ҳужумкор ўтказишди. Бундан эса албатта мухлислар хурсанд бўлишди, деб ўйлайман. Биринчи бўлимда “Бунёдкор” ташаббусга эга бўлди. Лекин танаффусдан кейин ўзимизга келдик ва вазиятни ўнгладик. Амалга оширган ўзгаришларимиз ўйинимизни кучайтирди. Мавсумни бир текисда ўтказа олмадик. Бунинг етарли сабаблари бор. Чемпионатда яхши старт олгандик. Ҳатто биринчи даврадан кейин ҳам имкониятларимиз етарли эди. Бироқ муҳим баҳслардаги камчиликларимиз мавсумнинг қолган қисмига таъсир қилди. Масалан, иккинчи давра бошида “Пахтакор” билан ўйинни эслайлик. Ўша баҳсда дарвозабонимиз йўқ жойдан қизил карточка олиб, жамоани қийин вазиятда қолдирди. Умуман шунга ўхшаш баъзи ўйинлар бизга панд берди. Шунингдек, жароҳатлар ҳам зариримизга ишлади. Агарда статистикага мурожаат қиладиган бўлсак, гол уриш борасида кўрсаткичларимиз жуда яхши. Бироқ ўтказиб юборилган голлар бўйича жуда ёмон натижалар қайд этяпмиз. Юқори мақсадли жамоанинг мудофа чизиғи мустаҳкам бўлиши керак. Янги мавсум бўйича раҳбарият билан гаплашиб олишимиз керак. Шундан сўнг жамоада қоламанми ёки йўқми, ҳаммаси аниқ бўлади, - дейди Игорь Шквирин.

Манба: fcbunyodkor.com
Киритилди: 23:20, 04.11.2015.
Ўқилди: 3083 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.