Кириш Регистрация
20/11 01:00 Боливия 2-2 Парагвай
20/11 04:00 Колумбия 0-1 Эквадор
20/11 05:00 Аргентина 1-0 Перу
20/11 05:00 Чили 4-2 Венесуэла
20/11 05:45 Бразилия 1-1 Уругвай
21/11 18:00 Пахтакор 0-2 ОКМК
22/11 16:00 Нефтчи - Насаф
22/11 18:15 Қизилқум - Навбаҳор

Чайқовчилар Ўзбекистон-КХДР учрашуви чипталарини 2 баробар қимматга сотишмоқда

Баҳо:
+ | -

6 ноябрь кунидан бошлаб Ўзбекистон - КХДР терма жамоалари ўртасидаги учрашув учун чипталар сотувга чиқарилган, барча секторлар учун чипталарнинг нархлари 15 000 сўм қилиб белгиланганди.

Аммо мухлислардан тезроқ ҳаракат қила оладиган олибсотарлар чипта чиққан куннинг ўзидаёқ марказий секторларнинг чипталарини кўтарига сотиб олишгани ва чипталарни ики баробар қимматига пуллашаётгани маълум бўлмоқда.

Хусусан, фейсбук ижтимоий тармоғидаги "Maslahat.uz" гуруҳида қолдирилган постда айтилишича, мухлислар "Пахтакор" стадионидан чипта олмасдан қайтишмоқда.

"Маълумки, 12 ноябрь куни футбол бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Шимолий Корея термасини қабул қилади. Бу ўйинда албатта ғалаба қозонишимиз шарт. Бунда мухлислар билан лиқ тўла стадионнинг кўмаги ҳам ёрдам беради. Демак, нима қилиб бўлса ҳам 12 ноябрь куни стадион томошабинлар билан тўлган бўлиши керак.

Бугун билет олгани "Пахтакор" стадионига боргандим. Тўғриси, билет олмай қайтиб келдим. "Пахтакор" метросидан чиқишингиз билан, стадион томонда иккита пластмасса стол устида, кўчада билет сотилаяпти. марказдаги 12 ва 13 секторга билет борми десам, йўқ дейишди. Лекин сотувчиларнинг ёнида турган йигит менда бор, деди. Олдига бориб қизиқувдим, 25-30 минг деди. Лекин хайрон қолганим, билетда нархи 15 000 сўм деб кўрсатилган эди. Уларни назорат қиладиганлар борми? Бунақада стадион тўлмай қоладику? Ёки стадион ҳам тўлади, бировларнинг чўнтаги ҳам тўлади. Ватанпарварлик туйғуси остида даромадли бизнес, олиб-сотарларнинг мўмай даромади...", дея куюнчаклик билан ёзади мухлис.

Айни вақтда СИП деб аталувчи сектордаги ўринлар учун чипта нархи эса 50 000 сўмдан ошгани айтилмоқда. Расмий кассаларда асосан дарвоза атрофидаги ва чекка секторлар учун чипталар ўз нархида сотилмоқда.

Қайд этилишича, чипталар сотилмай қолса, чайқовчилар бундай чипталарни расмий кассаларга қайтариб беришади ва сотиб олган суммаларини қайтиб олишади.

Шунингдек, Спорт телеканалининг "Футбол шарҳи" кўрсатуви учун яширин камера орқали олинган лавҳаларда чайқовчилик жараёнлари кечаётган "кўчма кассалар"ни кўриш мумкин.

Манба: Kun.uz
Киритилди: 20:19, 10.11.2015.
Ўқилди: 10789 марта.
Фикрлар: 18 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.