Ўзбекистон терма жамоаси ҳужумчиси Игор Сергеев КХДР терма жамоасига қарши кечган қаторасига учинчи ўйинда ҳам рақиб дарвозасини ишғол қилди.
"Пахтакор" ҳужумчиси бундан олдин Осиё кубоги-2015 ва КХДРдаги дастлабки ўйинда ҳам ўз номини таблога ёздириб қўйишга муваффақ бўлган эди.