Кириш Регистрация
08/02 20:15 Севилья 1-1 Жирона
08/02 22:30 Атлетико 0-1 Бетис
09/02 22:30 Аталанта - Кремонезе

«Стад де Франс» яқинидаги портлаш туфайли 3 киши ҳалок бўлган

Баҳо:
+ | -

Франция ва Германия терма жамоалари ўртасидаги ўртоқлик учрашуви бўлиб ўтаётган «Стад де Франс» стадиони яқинида портлаш амалга оширилиши туфайли 3 киши ҳалок бўлган. Бу ҳақда Франция футбол федерацияси президенти Ноэль Ле Граэ Canal + телеканали эфири вақтида маълум қилди.

"Стадионга кириш дарвозаларидан бири олдида (J дарвозаси) портлаш содир бўлгач, 3 киши ҳалок бўлган ва яна бир неча киши жароҳатланган", дейди Ле Граэ.

Бу вақтда ўйинни томоша қилиш мақсадида келган Франция президенти Франсуа Олланд ҳам стадион ичида эди. У ўйин якунланиши билан стадионни тарк этган.

Эслатиб ўтамиз, Парижда 13 ноябрь кечаси 6 тадан 7 тагача теракт амалга оширилган: 4 та ҳужумда одамларга қарата ўқ узилган, “Батаклан” концерт залида одамлар гаровга олинган, шаҳар четидаги “Стад де Франс” стадиони ёнида 3 та портлаш содир этилган.

Манба: Kun.uz
Киритилди: 13:33, 14.11.2015.
Ўқилди: 4086 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.