Бир қатор етакчи ижтимоий тармоқларда ўтказилган сўровномаларга кўра Каталониянинг “Барселона” клуби дунёда энг кўп мухлисларга эга эканлиги маълум бўлган. Сизнинг эътиборингизга ушбу клубнинг дунёнинг турли мамлакатларида яшовчи, ҳар хил миллатга мухлисларининг фотосуратларини ҳавола қиламиз.
Польшалик мухлислар декабр ойида Японияда бўлиб ўтадиган клублар ўртасидаги ЖЧни томоша қилиш учун машинада 15 минг кмлик масофани босиб ўтишмоқчи
Клубнинг Санкт-Петербург шаҳридаги Россиялик мухлислари “Барселона”нинг деярли ҳар бир ўйинини томоша қилиш учун тўпланишади.
Жамоанинг Непалдаги мухлислари, Катманду шаҳрида
Каталонияликларнинг Шанхай шаҳридаги Хитойлик мухлислари эса ўз севимли жамоасининг ҳар бир совринини ана шундай нишонлашади.
Туркиялик мухлислар навбатдаги ўйин олдидан зерикмаслик учун қарта ўйнашмоқда.
Ушбу клубнинг энг ашаддий мухлислари шубҳасиз, Тошкент шаҳрида истиқомат қилишади. Ўйиндан олдин, чойхонада.
Клубнинг ёзда ташкил қилинган АҚШдаги турнесида мухлислар ўз суюклилари қўлга киритган совринлар билан суратга тушиш бахтига муяссар бўлдилар.
Япониялик ишқибозлар 2012 йилги клублар ўртасидаги ЖЧдан олдин севимли футболчиларини аэропортда кутиб олишган
Сан Паулудаги Бразилиялик мухлислар клубнинг ўйинини кўчадаги катта мониторлар орқали кўришни хуш кўришади
«Барселона»нинг қатарлик мухлиси ўзининг қимматбоҳо автомобилини жамоанинг анънавий рангларига буркади
Ва ниҳоят, Каталониялик мухлислар ўз жамоасини “Камп Ноу”да қўллаб-қувватлашмоқда.