Кириш Регистрация
23/05 21:00 Болонья 3-3 Интер
23/05 23:45 Лацио 2-1 Пиза
24/05 00:00 Бетис 2-1 Леванте
24/05 00:00 Жирона 1-1 Эльче
24/05 00:00 Хетафе 1-0 Осасуна
24/05 00:00 Мальорка 3-0 Реал Овьедо
24/05 00:00 Реал Мадрид 4-2 Атлетик Бильбао
24/05 00:00 Валенсия 3-1 Барселона
24/05 00:00 Алавес 1-2 Райо Вальекано
24/05 00:00 Сельта 1-0 Севилья
24/05 00:00 Эспаньол 1-1 Реал Сосьедад
24/05 18:00 Парма - Сассуоло
24/05 20:00 Брайтон - Ман. Юнайтед
24/05 20:00 Бёрнли - Вулверхэмптон
24/05 20:00 Кристал Пэлас - Арсенал
24/05 20:00 Фулхэм - Ньюкасл
24/05 20:00 Ливерпуль - Брентфорд
24/05 20:00 Манчестер Сити - Астон Вилла
24/05 20:00 Ноттингем Форест - Борнмут
24/05 20:00 Сандерленд - Челси
24/05 20:00 Тоттенхэм - Эвертон
24/05 20:00 Вест Хэм - Лидс
24/05 21:00 Наполи - Удинезе
24/05 23:45 Торино - Ювентус
24/05 23:45 Верона - Рома
24/05 23:45 Кремонезе - Комо
24/05 23:45 Лечче - Женоа
24/05 23:45 Милан - Кальяри
25/05 00:00 Вильярреал - Атлетико

Александр Лобанов: "Яман терма жамоаси «сов­ға» эмас"

Баҳо:
+2 | -

Бугун Ўзбекистон миллий жамоаси Қатар пойтахти - Доха шаҳридаги Grand Hamad Stadiumда ЖЧ-2018|ОК-2019 қўшма саралаши доирасида Яман термаси билан куч синашади.

Биз одатимизга кўра, машғулот якунида айрим футболчиларимизга юзланиб, уларнинг фикрлари билан қизиқдик.

Александр Лобанов (терма жамоа­миз дарвозабони):

- Корейсларга қарши учрашувда бизни ғалабадан бошқаси қаноатлантирмасди. Ахир гуруҳда 1-ўрин учун курашаётган рақиб билан ўйнаганда, натижа биринчи ўринга чиқади. Қисқаси, дуранг қайд этишга ҳам ҳаққимиз йўқ эди. Ўйин биз учун кутилмаган гол билан бошланиб, кутилган ғалаба билан якунланди. Стадионни тўлдириб, бор кучлари билан қўллаб-қувватлашган мухлисларга алоҳида миннатдорчилик билдираман. Бунақаси анчадан буён кузатилмаганди. Асосийси, улар доимо терма жамоага ишонишса, бас. Гуруҳимизнинг иккинчи ўйинида Яман терма жамоаси «сов­ға» эмаслигини исботлади. Ҳарқалай, уни ҳисобдан чиқариш нотўғри.  КХДР термаси ҳам яманликларни зўрға - 1:0 ҳисобида ютганди. Табиийки, шулардан хулоса чиқарган ҳолда, ўйинга жиддий тайёргарлик кўрмоқдамиз. Имкониятни қўлдан чиқариш мумкин эмас...

Камолиддин АЛИМОВ

 

Манба: Interfutbol.uz
Киритилди: 12:41, 17.11.2015.
Ўқилди: 3762 марта.
Фикрлар: 6 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик