Кириш Регистрация
22/12 00:45 Лечче 1-2 Лацио
22/12 01:00 Барселона 1-2 Атлетико
22/12 16:30 Рома 5-0 Парма
22/12 18:00 Валенсия 2-2 Алавес
22/12 19:00 Фулхэм 0-0 Саутгемптон
22/12 19:00 Лестер 0-3 Вулверхэмптон
22/12 19:00 Ман. Юнайтед 0-3 Борнмут
22/12 19:00 Эвертон 0-0 Челси
22/12 19:00 Венеция 2-1 Кальяри
22/12 20:15 Реал Мадрид 4-2 Севилья
22/12 21:30 Тоттенхэм 3-6 Ливерпуль
22/12 22:00 Аталанта 3-2 Эмполи
22/12 22:30 Леганес 2-5 Вильярреал
22/12 22:30 Лас-Пальмас 1-0 Эспаньол
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина - Удинезе
24/12 00:45 Интер - Комо

Ўйин ва натижа учун раҳмат!

Баҳо:
+1 | -

Бугун миллий терма жамоамиз жаҳон чемпионати саралаш ўйини доирасида Яманга қарши майдонга чиқади. Сафарда бўлиб ўтадиган учрашув аҳамияти жиҳатидан ўтган ҳафта “Пахтакор” марказий стадионида футболчиларимизнинг ғалабаси билан якунланган КХДРга қарши баҳсдан асло қолишмайди. Бугунги беллашувда ҳам терма жамоамизни фақат ғалаба қониқтиради.

Мухлиснинг кучи шундай бўлади!
КХДР миллий терма жамоамиз иштирок этаётган гуруҳдаги энг кучли рақиб. Пайшанба оқшомида бўлиб ўтган учрашувдан кейин бунга яна бир бор амин бўлдим. Корейслар Яман, Филиппиндан фарқли равишда ҳужум уюштиришни биладиган рақиб. Очиғи, терма жамоамиз гуруҳда биринчи марта жиддий рақибга қарши тўқнаш келди. Тўғри, Самвел Бабаян каби биз ҳам барча рақибларни ҳурмат қиламиз. Аммо биз иложи борича вазиятга объектив ёндошишга ҳаракат қиламиз. Ўша ёндошув шуни кўрсатяптики, керак бўлса, ўша Баҳрайн ҳам корейслар даражасидаги рақиб эмас. “Пахтакор” стадионини сукунатга солиб қўйган 2-дақиқадаги гол тасодиф деб ўйлайсизми? Йўқ, рақиб пухта ўйланган режа асосида гол урди. Тасодиф Пхенянда содир бўлганди. Аслида ўшанда ҳам тасодиф содир бўлмаган, шунчаки, ё биз ўйинга жисмоний томондан тайёр бўлмаганмиз ёки рақибга қарши руҳан тайёргарлик кўрмаганмиз. Шундай десак, Миржалол Қосимов ҳам рақибларини ҳаддан ташқари ҳурмат қилади?! Футболчиларни ўйинга қандай тайёрлашни биларди. Бундай вақтда учинчи жиҳат асосий планга чиқади. Яъни, ўша кунги баҳс натижаси мезбонларники эди. Бунга ажабланишнинг ҳожати йўқ. Футболда бир жамоанинг куни бўлиб туради. Керак бўлса, шундай кунда “Барселона” ҳам йирик ҳисобда ютқазиб қўяверади. Керак бўлса, “Реал” футболчилари натижадан ҳайрон бўлиб тураверишади. “Бавария” аъзолари нима бўлганини англай олишмайди. Пайшанба оқшоми ҳам бизники эди. Охирги марта қачон бағри бунчалик тўлганини деярли эслай олмайдиган стадиондан тортиб, об-ҳавогача биз тараф бўлди. Бундай муҳит учун футболчиларимиз ғалаба қозониши керак эмас, шарт эди! Ўша оқшомни ўзимиз учун ўзимиз ташкил қилдик. Демак, ўша кун бизники, фақат бу кунни қандай нишонлаш бизнинг ихтиёримизда қолганди. Ўйиндан олдин меҳмонлар устози мухлислар босими ҳақида айтиб ўтганди. Албатта, термамизнинг корейслар устидан қозонган ғалабасида ишқибозларнинг ҳиссаси жуда катта. Чунки футболчиларимиз шу куни яна стадионга қайтган ишқибозларнинг ҳурмати учун ҳам ўйнашди. Борларини бериб тўп тепишди. Пхенянда салкам 50 минг мухлис қаршисида тўп тепадиган шимолликлар стадионни тўлишидан ўзларини йўқотиб қўйгани йўқ. Улар футболчиларимизнинг важоҳати олдида ожиз қолишди. Ишонинг, агар шу куни стадион тўлмаганида ўйин ҳам бошқача кўриниш оларди. Футболда мухлислар ўрни жуда катта. Буни ҳис қилиш учун футбол соҳасида фаолият кўрсатаётган инсонлар моддий хаёлни бир четга суриб, шунчаки, пайшанба оқшоми ҳақида фикр юритсин! 

Рости, анчадан бери терма жамоамизнинг ўйинидан бунчалик роҳатланмагандим. Пайшанба куни мазза қилдим, ҳақиқатдан мазза қилдим. Шу куни юракда футбол туфайли йиғилиб қолган анча дилхираликлар чиқиб кетди. Бунинг учун шу куни стадионни тўлдириб ўтирган ишқибозларга, мухлислардан ўзларига катта куч олган футболчиларга ва албатта йигитларни ўйинга муносиб тарзда тайёрлаган Самвел Бабаян бошчилигидаги мураббийлар штабига катта раҳмат!

Бирлашайлик!
Самвел Бабаян футбол атрофида бирлашайлик, дея ҳаммани бирлашишга чақиряпти. КХДРга қарши ўйиндан кейин ўтказилган матбуот анжуманида ҳам миллий терма жамоамиз устози яна бир марта шу ҳақида оммага чиқиш қилди. Келинг, бирлашақолайлик, чунки бундан бошқача бўлиши мумкин эмас! Бирлашмасдан натижага эришиб бўлмайди. Мураббий сизни-бизни эшитгани билан ўз билганини қилади. Натижага у жавобгар экан, шундай бўлиши ҳам табиий. Ҳозир терма жамоага уни чақириш керак, буниси керак эмас, деган билан ҳеч нарса ўзгармайди. Боиси, Самвел Вячеславович терма жамоага кимлар, қайси талаблар асосида чақирилишини бир неча бор такрорлади. Камина ҳам терма жамоада бир қатор футболчиларни кўришни истайди, аммо терма жамоа менинг хоҳиш-истакларим атрофида ташкил топмайди, сизнинг ҳам, бошқаларни ҳам. Чунки унга жавобгар бош мураббий бор. Эртага натижа ўхшамаса у раҳбарларга мен мухлисларни тинглаб, уларнинг талабини қондиргандим, дея олмайди. Шундай экан, ортиқча гап-сўз қилишга ҳожат йўқ. Барибир ҳамманинг ўз фикри бор, ўша фикридаги режани амалга ошириш учун ҳеч бўлмаса бир марта таваккалчиликка қўл уриб кўради. Агар таваккалчилик иш берса, иккинчи, учинчи марта ҳам бунга қўл ураверади. Асосийси, натижа бўлсин! Мураббий ўзи танлаб олган футболчилар билан натижага эришяптики, ишонаверинг, у нимагадир ишоняпти. Акс ҳолда бутун бир мамлакат футболининг обрўси учун тескари қадам ташламаса керак?!

Ҳозир гап-сўз кўпайтираверсак, эртага натижа ўхшамай қолса, бирлашмаганликда айбланамиз. Бундай ҳолатлар аввалги мураббийларда ҳам учраган. Майли, журналистлар танқидларни бир четга суриб турсин. Бизга ҳам натижа керак. Лекин битта ҳақиқат бор. Бу ҳали ҳал қилувчи босқич эмас! Бизни ҳали янада жиддий рақиблар кутиб турибди. Қолаверса, миллий терма жамоа бош мураббийининг клубга ҳеч қандай қандай алоқаси йўқ. Буни ўзи ҳам тан олган. Биз шуни эслатиб қўйишни лозим, деб топдик!

Фурқатбек НИШОНОВ

Манба: arena.uz
Киритилди: 22:44, 17.11.2015.
Ўқилди: 5690 марта.
Фикрлар: 7 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.