Кириш Регистрация
30/06 00:00 Германия 2-0 Дания
30/06 05:00 Канада 0-0 Чили
30/06 05:00 Аргентина 2-0 Перу
30/06 20:00 Насаф 3-2 Навбаҳор
30/06 20:00 Металлург 1-4 Олимпик
30/06 21:00 Англия 2-1 Словакия
01/07 00:00 Испания 4-1 Грузия
01/07 05:00 Ямайка 0-3 Венесуэла
01/07 05:00 Мексика 0-0 Эквадор
01/07 19:30 Нефтчи - Пахтакор
01/07 21:00 Франция - Бельгия
02/07 00:00 Португалия - Словения
02/07 06:00 АҚШ - Уругвай
02/07 06:00 Боливия - Панама
02/07 21:00 Руминия - Нидерландия
03/07 00:00 Австрия - Туркия

«Барселона»нинг таркиби қанчага йиғилган?

Баҳо:
+ | -

Каталониянинг «Барселона» клуби ўз тарбияланувчилари билан машҳур бўлиб улгурди. Клубнинг бугунги таркибида 9 нафар «Ла Масия» тарбияланувчиси борлиги ҳам «Барса» академияси қанчалик кучли эканлигидан далолатдир. Шунга қарамай Каталонияликлар ўз таркибларига бир қатор юлдуз футболчиларини йирик трансферлар орқали жалб қилишган. Биз жамоанинг таркиби қанчага тузилганлигини ҳисоблаб чиқдик.

Дарвозабонлар (2 та) – 24 млн.евро (ўртача 12 млн)
«Барселона» 2014-йилнинг ёзида бир йўла икки нафар дарвозабонни ўз сафига қўшди.  Дастлаб «Боруссия М»дан тер Штегенни, сўнгра «Реал Сосьедад»дан Клаудио Бравони 12 млн.евродан сотиб олди.

Ҳ имоячилар (9 та) – 144 млн.евро (ўртача 16 млн)
«Кўк анорранглилар» ҳозирги таркибдан ўрин олган 9 нафар ҳимоячини бошқа клублардан сотиб олган. Энг қиммат ҳимоячи Даниель Алвесдир. «Барса» бразилиялик ҳимоячи учун 2008-йили «Севилья»га 35,5 млн.евро тўлаган эди. Клуб 2010-йилда Хавьер Маскерано, 2014-йилда Жереми Матё учун 20 млн.евродан воз кечган. “Арсенал”дан харид қилинган Томас Верм ален 19 млн.евро, “Севилья”дан келган Алекс Видал 17 млн.евро, “Валенсия”дан Хорди Алба 14 млн.евро эвазига Каталонияликлар аъзосига айланишган. Шунингдек “Барса” 2010-йили Адрианони 9,5 млн.евро, 2008-йили Пикени 5 млн.евро ва 2014-йили Дугласни 4 млн.евро эвазига сотиб олган.

Ярим ҳимоячилар (2 та) – 52 млн.евро (ўртача 26 млн.)
Қизиқарли факт: «Барселона» ярим ҳимоячиларининг фақатгина иккитаси клуб академиясидан эмас. 2014-йилда жамоа «Севилья»дан 18 млн.евро эвазига Иван Ракитични сотиб олган бўлса, ушбу йилнинг ёзида “Атлетико”дан Арда Туранни 34 млн.евро эвазига қўлга киритди. Қолган ярим ҳимоячилар ла Масия тарбияланувчиларидир.

Ҳужумчилар (2 та) – 167,2 млн.евро (ўртача 83,6 млн.)
«Барселона» 2 нафар ҳужумчини қўлга киритиш учун 167,2 млн.евро сарфлаган. 2013-йилда Неймар учун 86,2 млн.евро тўланди. Ушбу трансфер катта можароларга айланиб кетганидан хабарингиз бор албатта. 2014-йилнинг ёзида эса Каталонияликлар «Ливерпуль»га Суарес учун 81 млн.евро тўлашди.

Умумий (15 та) – 387,2 млн.евро (ўртача 25,8 млн.)
«Барселона» ҳозирги таркибидан жой олган 15 нафар футболчини бошқа клублардан сотиб олган. Клуб улар учун 387,2 млн.евро сарфлаган. Бу Каталонияликларга ҳар бир трансфер ўртача 25,8 млн.дан тушганини билдиради. Мазкур кўрсаткич «Барса» ўз сафида кўришни хоҳлаган футболчилар учун маблағни аяб ўтирмаслигидан далолатдир.

Юсупов Фурқат

Манба: sports.uz
Киритилди: 10:45, 18.11.2015.
Ўқилди: 3846 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.