Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳамда “Локомотив” футбол клубининг тажрибали дарвозабони Игнатий Нестеров учун бугун қувончли кун.
Бугун Нестеровлар хонадонида ўғил фарзанд дунёга келди. Футбол мухлисларига маълум бўлса керак, Игнатий Нестеровнинг уч нафар қиз фарзанди бор бўлиб, энди ўғиллик ҳам бўлди.
Биз маҳоратли посбонни янги дунёга келган чақалоқ билан табриклаймиз ҳамда кичик Нестеровга узоқ умр, сиҳат-саломатлик ва келажакда комил инсон бўлиб етишини тилаймиз.