Кириш Регистрация
06/10 00:00 Реал Мадрид 2-0 Вильярреал
06/10 14:00 Пахтакор 4-2 Динамо
06/10 15:30 Ювентус 1-1 Кальяри
06/10 17:00 Жирона 2-1 Атлетик Бильбао
06/10 17:30 Украина 7-1 Франция
06/10 18:00 Болонья 0-0 Парма
06/10 18:00 Лацио 2-1 Эмполи
06/10 18:00 Челси 1-1 Ноттингем Форест
06/10 18:00 Астон Вилла 0-0 Ман. Юнайтед
06/10 19:15 Алавес 0-3 Барселона
06/10 20:00 Бразилия 2-1 Аргентина
06/10 20:30 Брайтон 3-2 Тоттенхэм
06/10 21:00 Монца 1-1 Рома
06/10 21:30 Севилья 1-0 Бетис
06/10 23:45 Фиорентина 2-1 Милан
07/10 00:00 Реал Сосьедад 1-1 Атлетико

Футбол бўйича Қорақалпоғистон чемпионати якунига етди

Баҳо:
+1 | -

Шу йилнинг 30-октябридан 17-ноябригача Нукус шаҳридаги марказий «Турон» стадионида футбол бўйича Қорақалпоғистон чемпионати ўтказилди. Чемпионатда Бердақ номидаги Қорақалпоқ Давлат университетининг «ҚДУ», Ажиниёз номидаги Нукус Давлат педагогика институтининг «НДПИ», Хўжайли туманидан «Водник» ва Нукус спорт коллежининг ўқитувчи-мураббийларидан таркиб топган «НСК-1» ҳамда коллеж ўқувчи ёшларидан тузилган «НСК-2» жамоалари иштирок этди. Мусобақалар юксак даражада ташкиллаштирилди. 17-ноябрьда чемпионатда энг кўп очко тўплаган «ҚДУ» ва «НДПИ» жамоалари ўзаро финал мусобақасида иштирок этишди.

- Дастлабки ўйинда «НДПИ» жамоасига 2:3 ҳисобида ютқазиб қўйган эдик. Аммо, кейинги ўйинларда яшхи тайёргарликлар билан иштирок этиб, ишончли ғалабаларга эришдик. Финал ўйинигача жамоамиз ҳисобида 7 ўйиндан сўнг 22 очко, рақиб жамоа «НДПИ» ҳисобида эса 25 очко бор эди. Аммо, бизда киритилган ва ўтказиб юборилган голлар нисбати йўқори эди. Майдонга фақат ғалаба учун тушгандик ва якунда 1:0 ҳисоби билан ғалаба қозондик. Чемпионликга эришиш осон бўлмади. Университетимиз ректори М.Жумановнинг шахсан ўзи мусобақага яхши тайёргарлик кўришимиз учун барча шароитларни яратиб берди. Шунингдек, университетимиз спорт клуби, касаба уюшмаси ҳам ҳомийлик ёрдамларини кўрсатди, - дейди «ҚДУ» жамоасининг ўйинчи-мураббийи Т.Сейтмуратов.

Чемпионат якунига кўра, «НДПИ» жамоаси билан бир хил очко тўплаган, аммо, рақибларидан кўпроқ тўпни дарвозага аниқ йўллай олган «ҚДУ» жамоаси биринчи, «НДПИ» жамоаси иккинчи ва «НСК-1» жамоаси учинчи ўринларни эгаллашди.

«ҚДУ» жамоаси аъзоси, мусобақа давомида рақиблар дарвозасига 11 та гол киритган, университетнинг жисмоний тарбия факультети талабаси С.Менлимуратов «Энг кўп гол киритган футболчи» номинациясида ғолиб деб топилди. Жамоани мусобақаларга маҳоратли мураббий М.Н.Солохин тайёрлади.

Ислам МАТЕКОВ,
Бердақ номидаги ҚДУ журналистика таълим йўналиши 4-курс талабаси

Манба: Furkat.uz
Киритилди: 12:27, 19.11.2015.
Ўқилди: 5201 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.