"Барселона" бош мураббийи Луис Энрике Испания чемпионатининг 12-туридан ўрин олган, "Реал"га қарши ўйинда майдонга тушиши мумкин бўлган 18 нафар футболчидан иборат рўйхатни эълон қилди. Рўйхатга Месси ва Ракитич ҳам киритилган. Бу ҳақида Championat.com клуб расмий сайтига таяниб хабар бермоқда.
Рўйхатдан қуйидаги футболчилар жой олди: тер Штеген, Браво, Пике, Ракитич, Бускетс, Алвес, Иньеста, Суарес, Месси, Неймар, Маскерано, Мунир, Альба, Сандро, Серхи Роберто, Адриано, Вермален, Матьё.
Эслатиб ўтамиз, учрашув эртага Тошкент вақти билан 22:15да старт олади.