Кириш Регистрация
17/05 00:30 Альмерия 0-2 Барселона
17/05 01:00 Реал Сосьедад 1-0 Валенсия
17/05 23:45 Фиорентина 2-2 Наполи
18/05 21:00 Лечче - Аталанта
18/05 23:45 Торино - Милан
19/05 00:00 Алавес - Хетафе
19/05 15:30 Сассуоло - Кальяри
19/05 18:00 Монца - Фрозиноне
19/05 18:00 Удинезе - Эмполи
19/05 20:00 Манчестер Сити - Вест Хэм
19/05 20:00 Шеффилд Юнайтед - Тоттенхэм
19/05 20:00 Арсенал - Эвертон
19/05 20:00 Брентфорд - Ньюкасл
19/05 20:00 Брайтон - Ман. Юнайтед
19/05 20:00 Бёрнли - Ноттингем Форест
19/05 20:00 Челси - Борнмут
19/05 20:00 Кристал Пэлас - Астон Вилла
19/05 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
19/05 20:00 Лутон - Фулхэм
19/05 21:00 Интер - Лацио
19/05 22:00 Валенсия - Жирона
19/05 22:00 Вильярреал - Реал Мадрид
19/05 22:00 Атлетик Бильбао - Севилья
19/05 22:00 Атлетико - Осасуна
19/05 22:00 Барселона - Райо Вальекано
19/05 22:00 Бетис - Реал Сосьедад
19/05 22:00 Кадис - Лас-Пальмас
19/05 22:00 Мальорка - Альмерия
19/05 22:00 Гранада - Сельта
19/05 23:45 Рома - Женоа
20/05 00:00 Лорьян - Клермон
20/05 00:00 Монако - Нант
20/05 00:00 Лилль - Ницца
20/05 00:00 Лион - Страсбур
20/05 00:00 Реймс - Ренн
20/05 00:00 Ланс - Монпелье
20/05 00:00 Тулуза - Брест
20/05 00:00 Гавр - Марсель
20/05 00:00 Метц - ПСЖ

Навбатдаги шов-шувли истеъфо

Баҳо:
+ | -

Германия футбол иттифоқининг президенти Вольфганг Нирсбах кутилмаганда ўз лавозимини тарк этишини маълум қилиб, футбол жамоатчилиги орасида катта шов-шувга сабаб бўлди.

Аслида ҳаммаси 17 октябрь куни Германиянинг энг машҳур ва нуфузли нашри - DerSpitgelда чоп этилган мақола туфайли бошланганди. «Ёз эртаги барбод бўлди. Қора кассалар - ЖЧ-2006нинг асл тарихи!» - нашр муқовасидаги даҳшатли сарлавҳа Германиянинг мундиал мезбонлигини қўлга киритиш йўлидаги уринишларида йўл қўйилган қоидабузарликлар билан танишишга даъват этарди.

Мақола чоп этилгач, можаро кун сайин авж олди. 6,7 млн. евролик чек унинг марказида бўлди. Adidas фирмасининг собиқ раҳбари Робер Луи-Дрейфюс (2009 йили вафот этган) 2000 йил ёзида ваколатли шахс сифатида мазкур маблағни «заявка» қўмитасига қарзга берган. Ушбу сумма ЖЧ-2006 мезбонлик ҳуқуқи учун овозларни сотиб олишга мўлжалланганди. Нашр маълумотларига кўра, бу маблағ «заявка» қўмитаси ёки ташкилий қўмита бюджетларида акс этмаган. Мусобақа бошланишига 1,5 йил қолганида Луи-Дрейфюс пулни қайтаришни талаб қилган ва пуллар мундиал арафасида йирик маданий тадбир ўтказиш баҳонасида ФИФА ҳисоб рақамига ўтказилган. Кейинчалик тадбирдан воз кечилиб, хал­қаро ташкилот  маблағни Луи-Дрейф­юсга қайтарган.

Табиийки, мазкур ажабтовур «рокировка» жамоатчиликни ажаблантирди. ГФИ барча айбловларни инкор этди, унинг президенти эса ЖЧ-2006 мезбонлигини қўлга киритиш жараёнида ҳеч қандай «қора касса» бўлмаганини таъкидлади. Аммо можарони бартараф этишнинг иложи топилмади. Масалага ойдинлик киритиш мақсадида ГФИ томонидан жалб этилган махсус мутахассислар зудлик билан ишга киришдилар. 3 ноябрь куни Франкфурт прокуратураси ГФИ офисида, шунингдек, Нирсбах ва унинг ўтмишдоши Тео Цванцигернинг ташкилот собиқ бош котиби Хорст Шмидтнинг уйларида тинтув ўтказди. Асосий диққат марказида ўша 6,7 млн.ли чек ва у билан боғлиқ солиққа оид қонунбузарлик бўлди.

9 ноябрь санасида эса УЕФА президенти лавозимига асосий номзодлардан бири саналаётган Вольфганг Нирс­бах истеъфога ариза берди. Таъкидлаш жоиз,  у ГФИда 27 йилдан буён ишлаб келган, жумладан, матбуот хизмати раҳбари, ёшлар ва мураббийлар билан ишлаш бўлими директори, бош котиб лавозимларидан сўнг президент­ликка кўтарилганди. Ўша куни барча саволларга жавоб беришга тайёрлигини таъкидлаб, ишга қатъият билан йўл олганди. Лекин 8 соатдан кейин ўз лавозимидан воз кечди. Нирсбах бу қарорини ЖЧ-2006 турнири арафасидаги можароларга нуқта қўйишга аҳд қилганлиги, бу борада президент лавозимига доғ туширмоқчи эмаслиги билан изоҳлади. Хўш, ўша куни яна қандай воқеа юз берди? Германия бош таблоиди - Bildда ёзилишича, ФИнинг офисида шу пайтгача кўпчиликка маълум бўлмаган ҳужжат топилган. Тахминларга кўра, у Германияга мезбонлик ҳуқуқи берилишидан 4 кун аввал тузилган. Гўёки, «заявка» қўмитасининг вакили билан ФИФА Ижроқўми аъзоси ўртасида овозни Германияга бериш хусусида келишув амалга оширилган. SuddeutscheZeitung газетасининг хабарига кўра, Тринидад ва тобаголик Жек Уорнер ўша вақтда КОНКАКАФ президенти - ФИФА вакили бўлган. Кейинчалик бу функционер бир неча марта коррупцияда айбланиб, бир умрга футболдан четлатилган. Бироқ юқорида зикр этилган келишув амалга ошмай қолганига шубҳа йўқ. Қолаверса, ҳужжатга Нирсбах эмас, «заявка» қўмитасининг аъзоси имзо чеккан. Bildнинг таъкидлашича, мазкур ҳужжат ЖЧ-2006нинг мезбонлиги сотиб олинганига асос бўлолмайди. Шунингдек, 6,7 млн. евролик чекка оид ҳужжатлар ҳам ҳеч нарсани исботлай олмайди. Фақат айрим функционерлар овозларни сотиб олиш ҳақида бош қотирганликлари борасида гувоҳлик беришлари мумкин. Таъкидлаш жоиз, ГФИ аввалроқ DerSpiegel журналини судга бермоқчи бўлганди, кейин эса фикридан қайтди. Истеъфога йўл олган Вольфганг Нирсбахнинг фаолиятини давом эттириш вазифаси вице-президентлар Райнхард Раубалл ва Райнер Кохга юклатилди. Кох ZDF канали орқали ЖЧ-2006 ташкилий қўмитасига бошчилик қилган Франц Беккенбауэрга мурожаат қилиб, уни юзага келган можарони бартараф этишда ҳамкорликка чорлади. Шунингдек, ЖЧ-2006 мезбонини аниқлаш жараёнида қандай воқеалар бўлиб ўтганини тўла ёритишга уриниб кўришини таъкидлади. ГФИни тарк этган Нирсбахга келсак, ташкилотнинг илтимосига кўра, у ФИФА ҳамда УЕФАдаги иштирокини давом эттирадиган бўлди. Мазкур воқеалар ортда қолганидан кейин нав-батдаги «бомба» ҳаракатга тушди: Bild маълумотларига кўра, ГФИ офисидан топилган можароли ҳужжатга Франц Беккенбауэр ва кейинчалик ЖЧ-2006 ташкилий қўмитасининг вице-президенти этиб тайинланган Фёдор Радманн имзо чекишган экан. Тўғри, ўша келишув амалга ошмай қолгани яна бир марта таъкидлаб ўтилди. Жек Уорнернинг Германия учун овоз бермаганлиги шундоқ маълум эди. Хуллас, «ёз эртаги» мақомини олган ЖЧ-2006нинг мезбонлик ҳуқуқи чиндан ҳам сотиб олингани исботини топмади.

Манба: Interfutbol.uz
Киритилди: 11:30, 22.11.2015.
Ўқилди: 8200 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.