Кириш Регистрация
17/05 00:30 Альмерия 0-2 Барселона
17/05 01:00 Реал Сосьедад 1-0 Валенсия
17/05 23:45 Фиорентина 2-2 Наполи
18/05 21:00 Лечче - Аталанта
18/05 23:45 Торино - Милан
19/05 00:00 Алавес - Хетафе
19/05 15:30 Сассуоло - Кальяри
19/05 18:00 Монца - Фрозиноне
19/05 18:00 Удинезе - Эмполи
19/05 20:00 Манчестер Сити - Вест Хэм
19/05 20:00 Шеффилд Юнайтед - Тоттенхэм
19/05 20:00 Арсенал - Эвертон
19/05 20:00 Брентфорд - Ньюкасл
19/05 20:00 Брайтон - Ман. Юнайтед
19/05 20:00 Бёрнли - Ноттингем Форест
19/05 20:00 Челси - Борнмут
19/05 20:00 Кристал Пэлас - Астон Вилла
19/05 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
19/05 20:00 Лутон - Фулхэм
19/05 21:00 Интер - Лацио
19/05 22:00 Валенсия - Жирона
19/05 22:00 Вильярреал - Реал Мадрид
19/05 22:00 Атлетик Бильбао - Севилья
19/05 22:00 Атлетико - Осасуна
19/05 22:00 Барселона - Райо Вальекано
19/05 22:00 Бетис - Реал Сосьедад
19/05 22:00 Кадис - Лас-Пальмас
19/05 22:00 Мальорка - Альмерия
19/05 22:00 Гранада - Сельта
19/05 23:45 Рома - Женоа
20/05 00:00 Лорьян - Клермон
20/05 00:00 Монако - Нант
20/05 00:00 Лилль - Ницца
20/05 00:00 Лион - Страсбур
20/05 00:00 Реймс - Ренн
20/05 00:00 Ланс - Монпелье
20/05 00:00 Тулуза - Брест
20/05 00:00 Гавр - Марсель
20/05 00:00 Метц - ПСЖ

«Реал»нинг таркиби қанчага йиғилган?

Баҳо:
+ | -

Мадриднинг “Реал” жамоасининг таркиби қанчага тузилганини биласизми? Биз “Қироллик клуби”нинг бугунги таркибидаги футболчиларини қанчага сотиб олганлигини ҳисоблаб чиқдик.

Дарвозабонлар (2 та) – 17,5 млн.евро (ўртача 8,75 млн.)
“Реал” таркибидаги икки посбон учун 17,5 млн.евро тўлаган. 2014-йилда “Леванте”дан Кейлор Навасни 10 млн.евро, 2015-йилда эса “Эспаньол”дан Кико Касильяни 7,5 млн.евро эвазига харид қилган.

Ҳимоячилар (7 та) – 116 млн.евро (ўртача 16,5 млн.)
Мадридликлар ҳозирги таркибларидаги 7 нафар ҳимоячини ўз сафларига қўшиб олиш учун 116 млн.евро ҳаражат қилишган. Энг қиммат ҳимоячи бу Данильодир. Мадридликлар ушбу йилнинг ёзида бразилиялик футболчи учун “Порту”га 31,5 млн.евро тўлашган. 2007-йилда Пепе “Порту”дан 30 млн.евро эвазига харид қилинган бўлса, жамоанинг тўпурар ҳимоячиси Серхио Рамос учун клуб 2005-йилда 27 млн.евронинг баҳридан кечган. Мазкур учта ҳимоячи учун сарфланган пуллар 88,5 млн.ни ташкил қилади. Бироқ «Реал» раҳбарияти бу пулларга асло ачинмаса керак. Зеро уларнинг учаласи ҳам ишончни тўла оқлашмоқда. Шунингдек «Реал» 2011-йилда Рафаел Варанни 10 млн.га, 2007-йилда Марсело ва 2013-йилда Дани Карваҳални 6,5 млн.дан, 2009-йилда Арвало Арбелоани эса 4,0 млн.евро эвазига ўз сафига қўшиб олган.

Ярим ҳимоячилар (7 та) - 309 млн.евро (ўртача 44,1 млн.)
«Реал» 7 та ярим ҳимоячи учун 300 млн.евродан ортиқ маблағ сарфлаган. «Галактикос» 2013-йилда Гарет Бейлни 94 млн.га, 2014-йилда эса Хамес Родригесни 80 млн.га сотиб олди. 2012-йили Лука Модрич, 2013-йили Иско ва 2014-йилда Тони Кроос “галактикос”га 30 млн.евродан тушишди. Шунингдек ушбу йили Ковачич 29 млн.евро эвазигаа Мадридликка айланди. “Қироллик клуби”нинг энг арзон ярим ҳимоячиси Каземиро бўлди. Жамоа 2013-йилда “Сан Пауло”дан уни 6 млн.га сотиб олган.

Ҳужумчилар (3 та). 130 млн.евро ( ўртача   43,3 млн.)
«Бланкос» 3 нафар ҳужумчини сотиб олиш учун 130 млн.дан воз кечган. Энг йирик икки трансфер 2009-йилда юз беради. «Реал» Роналдуни 94 млн.еврога сотиб олиб, трансферлар рекордини ўрнатган бўлса, Карим Бензема учун 35 млн.евро тўлайди. Шунингдек ёзда жамоа ўз тарбияланувчиси бўлган Лукас Васкесни 1 млн.евро эвазига орқага қайтарди.

Жами (19 та) – 572,5 млн.евро (ўртача 30,1 млн)

«Реал» 19 нафар футболчи учун 572,5 млн.евро ҳаражат қилган. Бу ҳар бир трансфер ўртача 30,1 млн.еврога тенг деганидир.

Юсупов Фурқат

Манба: sports.uz
Киритилди: 12:30, 22.11.2015.
Ўқилди: 4074 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.