Кириш Регистрация
22/12 00:45 Лечче 1-2 Лацио
22/12 01:00 Барселона 1-2 Атлетико
22/12 16:30 Рома 5-0 Парма
22/12 18:00 Валенсия 2-2 Алавес
22/12 19:00 Фулхэм 0-0 Саутгемптон
22/12 19:00 Лестер 0-3 Вулверхэмптон
22/12 19:00 Ман. Юнайтед 0-3 Борнмут
22/12 19:00 Эвертон 0-0 Челси
22/12 19:00 Венеция 2-1 Кальяри
22/12 20:15 Реал Мадрид 4-2 Севилья
22/12 21:30 Тоттенхэм 3-6 Ливерпуль
22/12 22:00 Аталанта 3-2 Эмполи
22/12 22:30 Леганес 2-5 Вильярреал
22/12 22:30 Лас-Пальмас 1-0 Эспаньол
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина - Удинезе
24/12 00:45 Интер - Комо

Ғалабалар ёқимли, фақат

Баҳо:
+1 | -

Мана, Самвел Бабаян бошқарувидаги миллий терма жамоамиз кетма-кет ғалабалар қайд этиб, барчамизни қувонтирмоқда.

Дейлик, Тошкентда КХДР термасига қарши кечган ўйин ҳар жиҳатдан маъқул тушди. Очиғи, йигитларимизнинг бу қадар жон куйдириб тўп суришларини анчадан буён кўрмаган эдик. Айниқса, Сервер Жепаровга қойил! У сира тиним билмади. Демакки, Самвел Вячеславович футболчилар руҳиятига таъсир ўтказа олган, уларда иштиёқни ошириш уддасидан чиққан. Аммо ҳозирги натижалардан ҳаволаниб кетиш сира-сира ярамайди. Зеро, ҳақиқий синовлар олдинда турибди. Муҳими - таркибдаги мувозанатни бузмаслик. Ҳа, айни кундаги асосий вазифа - кейинги босқичга чиқиш ва ЖЧ-2018 чиптасини қўлга киритиш. Шунинг баробарида келажакни ҳам унутмаслик лозим. Демоқчиманки, Александр Гейнрихнинг тажрибасига таяниш баробарида дейлик, Элдор Шомуродовга ўзини кўрсатиш учун имконият тақдим этиш мақсадга мувофиқ. Ахир ёшларни айнан шу босқичда «пишитиб» бормасак, эртага кеч бўлади.

Шахсий фикримча, Элдорга ўхшаган йигитларимиз айни ҳолатда ўйинни тортиб кета олишади. Ҳарқалай, уларга 25-30 дақиқа ишонч билдириш мумкин. Ҳа, мураббий таваккал қилишни хоҳламайди ёки бундан чўчийди. Чунки кейинги босқичга чиқиш ҳали кафолатланмаган. Лекин барибир, озгина таваккалчилик ҳам керак. Хуллас, терма жамоа захираси қанча кучайса, шунча яхши. Зеро, салоҳиятли захирачилар энг тиғиз паллада, кутилмаган йўқотишлар пайти жуда асқотишади. Умуман, жамоамизнинг ҳозирги стратегиясига эътироз йўқ. Лекин шу билан чекланиб қолмай, қўшимча режалар, яъни вариантларни тайёрлаб бориш ниҳоятда зарур. Бу борада Самвел акага омад тилайман. Шоядки, унинг изланишлари якунда ниҳоят, кутилган самарани берса...

Юнусхон Асқаров,

Косонсой шаҳри.

Манба: Interfutbol.uz
Киритилди: 18:07, 25.11.2015.
Ўқилди: 4832 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.