Барселона” футболчилари бугун Испания Ла Лигаси 13-тури “Реал Сосьедад”га қарши ўтадиган учрашувга тайёргарлик доирасида сўнгги машғулотларни ўтказди.
Жума куни жароҳат олганлардан ташқари барча футболчилар, шунингдек, “Барса Б” ўйинчилари Дани Ромера ҳамда ёшлар жамоаси (U-19) вакили Пайк ҳам машқлар ўтказишди.
“Барселона” – “Реал Сосьедад” учрашуви Тошкент вақти билан 20.00да бошланади.