Кириш Регистрация
19/11 17:00 Хитой - Япония
19/11 17:00 Индонезия - Саудия Арабистони
19/11 17:00 КХДР - Ўзбекистон
19/11 19:00 Фаластин - Жанубий Корея
19/11 19:00 Қирғизистон - Эрон
19/11 21:00 Уммон - Ироқ
19/11 21:00 БАА - Қатар
19/11 23:15 Баҳрайн - Австралия
19/11 23:15 Кувайт - Иордания
20/11 01:00 Боливия - Парагвай
20/11 04:00 Колумбия - Эквадор
20/11 05:00 Аргентина - Перу
20/11 05:00 Чили - Венесуэла
20/11 05:45 Бразилия - Уругвай

Икки қайиқда "ғарқ бўлган" Олимпиадаларимиз...

Баҳо:
+ | -
Самвел Бабаян Ўзбекистон Олимпия терма жамоаси бош мураббийи этиб тайинланди.    Шу кунга қадар 5 марта Олимпиаданинг футбол бўйича мусобақаларига чиқишга уринган терма жамоамизга омад етишмади. Энг қизиғи ҳар сафар Олимпиада йўлланмаси учун курашда бу жамоага Миллий терма жамоанинг бош мураббийлари тайинланган эди. Икки қайиқни бирга ушламоқчи бўлган мураббийлар эса ҳар сафар денгизга "ғарқ бўлмоқда".    Ўйлаймизки, Самвел Бабаян бошчилигидаги жамоа биринчи марта бу анъанани йўққа чиқарди.    1996 йили Атлантада Олимпиада ўйинлари бўлиб ўтди. Миллий терма жамоамиз бош мураббийи Александр Иванков Олимпия терма жамоасини ҳам ўз қўлига олди ва 1995 йили бўлган саралашда Олимпия йўлланмасини йўқотди.    2000 йили Сидней Олимпиадаси учун жамоани Виктор Борисов тайёрлади ва 1999 йилги баҳсларда муваффақияцизликка учради. Борисов ҳам бу вақтда икки кемани ушлаган эди.    2004 йили Афинадаги Олимпия йўлида ҳам Борисов жамоани бошқарди. Лекин ҳамон Миллий терма жамоа билан бирга эди. Борисов иккинчи марта икки кема билан денгизга ғарқ бўлди.    2008 йили Олимпиада ўйинлари Пекинда бўлиб ўтди. Бунда ҳам иштирок этиш бизга насиб этмади. Жамоани Рауф Инилеев саралаш баҳсларида бошқарди. Инилеев бу вақтда Миллий терма жамоани ҳам бошқариб бораётган эди. Тўртинчи марта икки кема туфайли Олимпияда йўлланмасини бой бердик.    2012 йили Лондонда Олимпиядада ҳам иштирок эта олмадик. Вадим Абрамов ҳам икки кемани бирга ушлаган эди. Бу ҳодисани эса кўпчиликимиз алам билан эсга оламиз.    Uzbekistan U-23 football team   2016 йили навбатдаги Олимпияда Рио-де Женайpода бўлиб ўтади. Жамоа бош мураббийи эса Самвел Бабаян. Умид қиламиз ва ишонамизки, бу сафар юриш омадли бўлади!
Манба: sports.uz
Киритилди: 18:25, 27.11.2015.
Ўқилди: 4851 марта.
Фикрлар: 14 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.