Кириш Регистрация
28/04 00:00 Астон Вилла 2-2 Челси
28/04 00:00 ПСЖ 3-3 Гавр
28/04 00:00 Атлетико 3-1 Атлетик Бильбао
28/04 13:00 Тожикистон 5-5 Ўзбекистон
28/04 15:30 Интер 2-0 Торино
28/04 16:00 Метц 1-2 Лилль
28/04 16:00 Таиланд 1-4 Эрон
28/04 17:00 Кадис 1-1 Мальорка
28/04 18:00 Тоттенхэм 2-3 Арсенал
28/04 18:00 Борнмут 3-0 Брайтон
28/04 18:00 Лорьян 1-2 Тулуза
28/04 18:00 Клермон 4-1 Реймс
28/04 18:00 Страсбур 1-3 Ницца
28/04 18:00 Болонья 1-1 Удинезе
28/04 19:00 Индонезия - Ўзбекистон
28/04 19:15 Гранада 3-0 Осасуна
28/04 20:05 Ренн 4-5 Брест
28/04 20:30 Ноттингем Форест 0-2 Манчестер Сити
28/04 21:00 Наполи 2-2 Рома
28/04 21:00 Аталанта 2-0 Эмполи
28/04 21:30 Вильярреал 3-0 Райо Вальекано
28/04 22:00 Лион 3-2 Монако
28/04 22:30 Япония - Ироқ
28/04 23:45 Фиорентина 5-1 Сассуоло
29/04 00:00 Марсель 2-1 Ланс
29/04 00:00 Бетис 1-1 Севилья
29/04 23:45 Женоа - Кальяри
30/04 00:00 Барселона - Валенсия
30/04 05:00 Боруссия Д - ПСЖ
30/04 05:00 Боруссия Д - ПСЖ
01/05 00:00 Бавария - Реал Мадрид
01/05 00:00 Бавария - Реал Мадрид

Рафанинг керакли ўйинлардаги кераксиз натижалари

Баҳо:
+ | -

Бугун сиз азиз мухлислар билан «Реал Мадрид» клуби бош мураббийи Рафаэль Бенитеснинг муҳим ўйинлардаги мағлубиятлари хусусида гаплашамиз.

2008 йил 23 март

«МЮ»-«ЛИВЕРПУЛЬ»-3:0

Албатта, Бенитес деганда «Ливерпуль» мухлисларига ёдига, ЕЧЛни ютган мураббий келади. Лекин қандай... Бунинг аҳамияти йўқ, Бенитесдан Англияда фақат ижобий тарих қолган. 2008 йилги мавсумда «Ливерпуль», «Арсенал» ва «Челси»дан ҳам аламли мағлубиятларни қабул қилиб олди лекин, «Манчестер Юнайтед»дан қабул қилиб олинган мағлубият эсда қоларли бўлди. Негаки «қизиллар», «Олд Траффорд»даги мағлубиятга қадар кетма-кет 7 ўйинда мағлубият нималигини билмай келишаётган эди. Браун, Нани, Криштиану Роналдунинг голлари ва Маскеранонинг биринчи бўлимдаги қизил карточкасидан сўнг «Ливерпуль» ҳеч нарса қила олмади.

«Бу менинг «Ливерпуль»даги энг омадсиз ўйиним» - деган эди учрашувдан сўнг Бенитес.

 

2010 йил 27 август

«ИНТЕР»-«АТЛЕТИКО»-0:2

Бенитеснинг «Интер»даги фаолияти, юмшоқ қилиб айтганда ўхшамади.

Рафа Европадаги энг кучли клубларнинг бирини қабул қилиб олган эди (Моуриньо ўша пайтда «Интер» билан Чемпионлар Лигасида ғалабага эришган эди). Испаниялик мутахассиснинг Италиядаги илк кунидаёқ можаролар келиб чиқди. Клуб билан боғлиқ нохуш вазиятлар бошланди. Албатта, бундай ҳолатлардан сўнг мураббий жамоа билан улкан ютуқларга эришиши мумкин эмасди. Жумладан, биринчи муваффаққиясизлик Европа суперкубогида кузатилди. Ўша кун «Интер» ёки Бенитеснинг куни эмас эди. «Атлетико» майдонда ақлли футбол намойиш этди. Де Хэа эса, шунчаки жасорат кўрсатди. Ўйин охирида эса Милито пенальтидан фойдалана олмади. Ҳали Англияга кўчиб ўтмаган испан ўзи билан ҳамма нарсани олиб кетди, керакли нарсаларни ҳам, кераксиз нарсаларни ҳам.

«Жаҳон чемпионати сабаб жамоа мавсумга яхши ҳозирлик кўра олмади. Бугун бизнинг, жисмоний томондан етарлича кучга эга эмаслигимиз кўриниб қолди. Албатта, Де Хэа кўрсатган ажойиб ўйинни ҳам эсдан чиқармаслик лозим», - деган эди мағлубиятдан сўнг Бенитес. Айтиб ўтиш жоиз, ҳозирги кунда испаниялик мураббий Де Хэани «Реал»да кўришни хоҳламоқда.

 

2012 йил 16 декабрь

«Челси»-«Корентианс»-0:1

Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати ўша йили олдинги йиллардагига қараганда ўзгача бўлди. Бенитес бошчилигидаги «Челси»нинг финалда «Корентианс»га ютқазиши кутилмаган ва аламли бўлди. Ғолиб жамоанинг асосий юлдузи Поулиньо кейинчалик Англияга кўчиб ўтди лекин, унчалик муваффаққиятли тўп сурди дея олмаймиз («Тоттенхэм» мухлислари тўғри тушунишади деган умиддамиз). Бенитес эса бу турнирда икки марта омадсиз қатнашган мураббий сифатида тарихдан жой олди.

Ёдингизда бўлса, ЕЧЛ ғолиби сифатида 2005 йилги клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида қатнашган Бенитес бошқарувидаги «Ливерпуль» «Сан-Паулу»га 0:1 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйган эди.

«Агар ўйинни кўрган бўлсангиз биз рақибимиздан кўра яхшироқ ҳаракат қилдик ва кўплаб вазиятлар яратдик. Аммо, бразилияликларнинг дарвозабони учрашувнинг энг яхши ўйинчиси бўлди», - деган эди ўйиндан сўнг Бенитес.

 

2013 йил 14 апрель

«Челси»-«Манчестер

Сити»-1:2

Европа Лигаси кераксиз турнир деб ҳеч ким айтмаган. Бенитес «Челси» билан бу турнирнинг бош совринига эга чиқди, балки бу унинг лондонликлар билан қўлга киритган энг яхши ютуғидир. Негаки, ўша мавсумда «Челси» Англияда ютиб олиши мумкин бир турнир эди, аммо буни уддалай олишмади. Англия кубогининг ярим финалига қадар етиб келган «кўклар» «Манчестер Сити» тўсиғи олдида тўхташди. Финалда эса Роберто Мартинес бошчилигидаги «Уиган» «шаҳарликлар»ни таслим этганлигини барча яхши эсласа керак.

Бу мағлубиятдан бир неча кун олдин «Лужники»да меҳмон бўлган Бенитес шогирдлари «Рубин»ни 2:3 ҳисобида мағлуб этиб қайтишганди. «Уэмбли»да эса «Челси»га гўёки вақт етишмагандек бўлди. «Манчестер Сити» Бенитес шогирдларини сиқиб қўйди ва икки тўп фарқи билан олдинга чиқиб олди. Банинг ўйин охирларидаги фаоллиги ва шедеври эса мағлубиятдан сақланиб қолишга камлик қилди.

«Бугун рақиб биздан ҳар томонлама кучли эди, бор гап шу», - деган эди ўйиндан сўнг Рафа.

 

2015 йил 31 май

«Наполи»-«Лацио»-2:4

«Мен «Наполи»да фенаменал тарзда ишлашда давом этаман ва клубни энг юқори чўққиларга олиб чиқишни жудаям хоҳлайман. Жамоа Чемпионлар Лигаси йўлланмасини олади», - деган эди Бенитес «А» сериянинг ўтган мавсумдаги охирги ўйинидан сўнг. Еврокубоклар учун кураш йўлида неаполликлар ўз майдонларида ғалабага эришишлари керак эди, улар мухлислари кўз ўнгида дуч келган рақибнинг бурнини ерга ишқалашни уддалашарди. Бироқ, биринчи бўлимда «Наполи»нинг бурни ерга ишқаланди - римликлар иккита гол уришди. Танаффусдан сўнг Игуаин ва унинг дўстлари деярли ажойиб «камбэк»ни амалга оширишди. Яъни, Гонсало «дубль» қайт этди, Пароло майдондан четлатилди, боз устига «Лацио» дарвозаси томон пенальти белгиланди. Лекин аргентиналик форвард, 11 метрлик нуқта қаршисида хатоликка йўл қўйди. «Лацио» эса ўйин охирида иккита вазиятдан унумли фойдаланиб, ғалабани илиб кетди.

«Мен ҳайратдаман. Биз ғалаба қозонишимиз ва Чемпионлар Лигасида ўйнашимиз керак эди», - деган эди ўшанда Рафаэль Бенитес.

Манба: interfutbol.uz
Киритилди: 08:02, 28.11.2015.
Ўқилди: 3816 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.