Лондоннинг “Челси” клуби жорий мавсумда сира ўзига ўхшамаяпти.
Чемпионатнинг 14 турида пойтахтнинг бошқа бир клуби “Тоттенхем” билан голсиз дурангга рози бўлган “аристократлар” навбатдаги бор ғалаба қозона олишмади. Шу тариқа, “Челси” мана кетма-кет 4 ойдирки, Англия премьер лигасида тақвим бўйича бир ойда биттадан кўп ғалабага эриша олмаяпти. Шу кунга қадар Жозе Моуриньо шогирдлари фақатгина “Вест Бромвич” (23 август), “Арсенал” (19 сентябр), Астон Вилла (17 октябр) ва “Норвич” (21 ноябрь) клубларини мағлубиятга учратишган.
Эслатиб ўтамиз, Лондон шаҳри жамоаси айни пайтда чемпионатнинг 14та ўйинидан сўнг 4та ғалаба 3та дуранг ва 7та мағлубият қайд этган ҳолда жадвалнинг 15-поғонасидан жой олган.