Кириш Регистрация
20/05 00:15 Челси 2-1 Тоттенхэм
22/05 23:45 Фиорентина - Аталанта

Олий лига: Гол хирмонига назар

Баҳо:
+ | -

Олий лига-2015 доирасидаги 240та ўйинда жами 665та гол қайд этилди. Демакки, 1та ўйинда ўртача ҳисобда 2,77та гол урилган. 54та гол (8,12 фоиз) - пенальти самараси. Якунига етган мавсум ҳеч бир клуб сафар баҳсларида алоҳида ажралиб турмади. Яъни барча иштирокчилар ўз майдонларида кўпроқ гол уришди. Хусусан, «Андижон» жамоаси футболчилари ўз мухлислари кўз ўнгида сафардагига нисбатан 2 маротаба кўп гол ҳосил қилишди. 

***

Айтиш жоиз, олий лига-2015ни барча иштирокчилари камида 1та голни пенальтидан уришган.

***

Мавсум давомида атиги 12 нафар футболчи ўз ҳисобига 10та ёки кўпроқ гол ёзиб қўйишни уддалади.

***

«Локомотив», «Олмалиқ» ва «Нефт­чи» клубларида 15 нафар футболчи ўзини кўрсатди.

***

«Қизилқум»нинг голларига атиги 10 нафар футболчи муаллифлик қилди.

***

Баҳриддин Ваҳобов «Қизилқум»нинг 38та голидан 21тасини ўз ҳисобига ёзиб қўйди. Бошқача айтганда, клубининг нақ 55 фоиз голига муаллифлик қилди.



Чемпионат тўпурари

Игорь Сергеев («Пахтакор»). 1993 йилнинг 30 апрелида таваллуд топган. 2012 йилдан олий лига баҳсларида иштирок этмоқда. Элитадаги умумий статистикаси: 83та ўйин, 6135 дақиқа. 2013 йили 5та, 2014 йили 11та голга муаллифлик қилган Игорь мана, охирги мавсумда рақиблар дарвозасини 23 марта ишғол этди. Фақат шу мавсумга келибгина сариқ карточка олди - 3та.

Ҳисобни очувчи голлар

Футболда ҳисобни очиш жуда муҳим ҳисобланади. Айнан шундай гол кўпинча жамоага қўшимча қувват бағишлайди. Олий лиганинг охирги мавсумида бу борада Баҳриддин Ваҳобов («Қизилқум»)га етадиган футболчи топилмади. Жами 21та голга муаллифлик қилган фахрий ҳужумчи нақ 13та ўйинда ҳисобни очгани билан ҳам мақтана олади. Камолиддин Мурзоев («Олмалиқ»|«Динамо») эса 8та ўйинда илк голга муаллифлик қилди ва бу иккинчи яхши кўрсаткичдир.

Манба: Interfutbol.uz
Киритилди: 12:20, 04.12.2015.
Ўқилди: 2364 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

“Челси”га тайинланган Алонсо “Реал”дан икки футболчини олиб кетмоқчи [8225]

Хаби Алонсо «Челси»га 5 нафар янги футболчи олиб келмоқчи: Биринчи номзод маълум [4805]

Мбаппе ва яна икки футболчи: Хаби Алонсо "Челси" учун ёзги учта асосий трансфер нишонини белгилаб олди [3579]

Жозе Моуриньо Винисиус Жуниорнинг "Реал"даги келажаги борасида бир қарорга келди [3545]

Ламин Ямал «Барселона»нинг байрам кечасига янги севгилиси билан ташриф буюрди (фото) [3219]

Неймарга 10-рақам ҳам, сардорлик ҳам берилмайди: Анчелотти ЖЧ олдидан юлдуз футболчига ўз шартларини қўйди [2585]

«Реал» Жозе Моуриньо даври учун янги трансфер стратегиясини белгилади [1862]

«Барселона» ёзда трансфер бозоридаги «1 га 1» қоидасига қайтади [1684]

Эдер Милитао: «Муаммоларим ва ЖЧ-2026 дан маҳрум бўлганимда Хаби Алонсо айбдор» [1627]

Фабио Каннаваро Ўзбекистон миллий жамоаси футболчилари машғулотда жисмоний жиҳатдан қийналаётганини маълум қилди [1434]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик