Кириш Регистрация
29/04 19:00 Қизилқум 0-0 Хоразм
29/04 19:00 Нефтчи 4-0 Қўқон-1912
29/04 20:00 Бунёдкор 2-1 Навбаҳор
29/04 23:59 Атлетико 1-1 Арсенал
01/05 23:45 Пиза - Лечче
02/05 00:00 Лидс - Бёрнли
02/05 00:00 Жирона - Мальорка

Алишер Аҳмедов: “Мальдив чемпиони бўлиш осон эмас”

Баҳо:
+ | -

Мальдив ороллари чемпионатида тўп сураётган ҳамюртимиз Алишер Аҳмедов учун мавсум омадли келди. У мамлакат чемпионлигини қўлга киритди. “Радиант” сафида ўйнаган ҳамюртимиз энг яхши дарвозабон деб топилди. Аҳмедовни ютуқлари билан қутлаган ҳолда Darakchi.uz'га сухбатга тортдик.

- Алишер ака, аввало чемпионлик билан табриклайман. Ғолиблик таассуротлари билан ўртоқлашсангиз.

- Раҳмат. Албатта, илк мавсумдаёқ олтин медалларни қўлга киритиш ҳар бир футболчига қувонч бахш этиши турган гап. Сўнгги тур олдидан «Мазияни» клубини 3:1 ҳисобида мағлубиятга учратганимиздан сўнг муддатидан аввал Мальдив чемпионига айландик. “Нью Радиант” мана тўртинчи йилдирки, мамлакатнинг энг кучли клуби номини сақлаб қолмоқда. Жамоа шу тариқа ОФК кубогида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритди. Гарчи чемпионат якунланишига бир тур қолганида чемпионлик масаласини ижобий ҳал қилган бўлсакда, мавсум биз учун енгил ўтди, дея олмайман. Ҳар бир ўйинда қийинчиликка дуч келдик. Деярли барча клублар чемпионга қарши кечадиган ўйинга алоҳида жиддий тайёргарлик билан келишди.

- Легионер сифатида ўйнаш қийин эканми?

- Чидаса бўлади. Ватан, оила соғинчини айтмаса, қолганига мослашиш осон. Легионерлар тажриба бобида ҳамиша маҳаллий футболчилардан бир бош устун бўлишлари шарт. Шу жиҳатни ҳамиша ҳис қилган ҳолда майдонга тушдим. Машғулотларда астойдил тер тўкдим. Меҳнатларим самараси ўлароқ, мени чемпионатнинг энг яхши дарвозабони, деб топишди. Бундан жуда ҳам хурсандман.

-Ютуқларингизни кимга бағишлайсиз?

- Энг аввало, ота онамга, шунингдек, барча футбол мухлислари, ҳамюртларимиз, яқинларим ва дўстларимга бағишлайман. Фурсатдан фойдаланиб, барчаларига миннатдорчилик билдирмоқчиман. Муваффақиятга эришишимда уларнинг хизмат ва ҳиссалари беқиёс.

Алишер АҲМЕДОВ: “Мальдив чемпиони бўлиш осон эмас”

Манба: darakchi.uz
Киритилди: 00:33, 07.12.2015.
Ўқилди: 3454 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Абдуқодир Ҳусанов дунёнинг энг кучли U-21 вундеркидлари топ-10 талигидан жой олди [9893]

Мбаппе ёки Винисиус: "Реал"да бир мегаюлдуз билан хайрлашиш муҳокама қилинмоқда [4525]

Фабрегас бошқаришни орзу қилаётган клуб номи маълум бўлди [2739]

«Барса» Флик бўйича янгиликни эълон қилишга тайёр [2668]

Диего Симеоне Хулиан Альваресга қайси клублар қизиқиш билдираётгани айтди [2564]

Чемпионлар лигаси. «Атлетико» - «Арсенал» ўйинидаги пенальтилар туфайли дуранг қайд этилди (видеошарҳ) [1958]

«Барса» ҳужум чизиғини кучайтиришнинг арзон йўлини ҳам топиб қўйди [1950]

Саудия Про-лигаси. Роналду голи «Ан-Наср»га Элит ОЧЛнинг амалдаги ғолиби устидан ғалаба келтирди (видеошарҳ) [1587]

Бруну Фернандеш ва Бернарду Силва Европанинг бир жамоасига ўтиши мумкин [1414]

"Реал" юлдузлари Клопп ва Моуриньо ўртасида танлов қилишди - тафсилотлар [1301]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик