5 декабрь куни Лондоннинг “Арсенал” клубига мухлислик қилувчи Эрни Крауч 91 ёшида вафот этди. У севимли жамоасининг “Сандерленд”га қарши кечадиган ўйинини кузатишга кетаётган вақтда оламдан ўтган.
Маълумот учун, Эрни 1934 йилдан буён "канонирлар"нинг меҳмондаги ва уй ўйинларига ташриф буюрган.
Бундан ташқари, у клубнинг ёшлар ва аёллар жамоаси ўйинларини ҳам ўтказиб юбормаган.