"Барселона" дарвозабони Марк-Андре тер Штеген клубда етарлича ўйин амалиётига эга бўлмаётгани ҳақида яна бир бор шикоят қилди. Германиялик посбон фақат ЕЧЛ баҳсларида майдонга тушаётганидан норози эканини айтиб ўтди.
- Фақат Чемпионлар лигаси баҳсларидан майдонга тушиш мен учун етарли эмас. Жамоага кўпроқ фойдам тегишини истайман. Аммо, бу Луис Энрикенинг қарори, - дейди тер Штеген.
Бундан аввал ҳам Марк-Андре тер Штеген етарлича ўйин амалиётига эга бўлмаётгани ҳақида шикоят қилганди.