"Реал" клуби ҳужумчиси Карим Бензема бугун Франция терма жамоаси иштикоридан расман озод этилади. Бу ҳақида L'Équipe нашри хабар тарқатди.
Франция футбол федерацияси раҳбари Ноэль Ле Грэт мазкур вазият юзасидан матбуот-анжумани ўтказади ва уни Матьё Вальбуэна ва Карим Бенземаларнинг ўртасидаги маш-машага ойдинлик киритишга бағишлайди.
Кутилишича, Бенземани терма жамоадан ҳайдашади. Уни Франция термасидан четлатиш кераклиги ҳақида мамлакат бош вазири ҳам айтиб ўтганди.
Эслатиб ўтамиз, Бензема ярим ҳимоячи Матьё Вальбуэнанинг шахсий видеороликларнии жиноятчи гуруҳларларга - пул унириш учун бериб юборишда гумон қилинмоқда.