Кириш Регистрация
05/10 00:00 Леганес 0-0 Валенсия
05/10 16:30 Кристал Пэлас 0-1 Ливерпуль
05/10 17:00 Эспаньол 2-1 Мальорка
05/10 18:00 Удинезе 1-0 Лечче
05/10 19:00 Арсенал 3-1 Саутгемптон
05/10 19:00 Брентфорд 5-3 Вулверхэмптон
05/10 19:00 Лестер 1-0 Борнмут
05/10 19:00 Вест Хэм 4-1 Ипсвич
05/10 19:00 Манчестер Сити 3-2 Фулхэм
05/10 19:15 Хетафе 1-1 Осасуна
05/10 21:00 Аталанта 5-1 Женоа
05/10 21:30 Лас-Пальмас 0-1 Сельта
05/10 21:30 Вальядолид 1-2 Райо Вальекано
05/10 21:30 Эвертон 0-0 Ньюкасл
05/10 23:45 Интер 3-2 Торино
06/10 00:00 Реал Мадрид 2-0 Вильярреал
06/10 14:00 Пахтакор - Динамо
06/10 15:30 Ювентус - Кальяри
06/10 17:00 Жирона - Атлетик Бильбао
06/10 17:30 Украина - Франция
06/10 18:00 Болонья - Парма
06/10 18:00 Лацио - Эмполи
06/10 18:00 Челси - Ноттингем Форест
06/10 18:00 Астон Вилла - Ман. Юнайтед
06/10 19:15 Алавес - Барселона
06/10 20:00 Бразилия - Аргентина
06/10 20:30 Брайтон - Тоттенхэм
06/10 21:00 Монца - Рома
06/10 21:30 Севилья - Бетис
06/10 23:45 Фиорентина - Милан
07/10 00:00 Реал Сосьедад - Атлетико

«UZREPORT TV» 12-15 декабрда АПЛнинг навбатдаги тур ўйинларини намойиш қилади

Баҳо:
+ | -

«UZREPORT TV» Англия Премьер лигаси ўйинлари трансляциясини давом эттиради. 12 декабрь куни футбол мухлисларини ҳақиқий футбол кечаси кутмоқда, десак муболаға бўлмайди.

 Тошкент вақти билан соат 20:00да «Манчестер Сити» ва «Суонси Сити» жамоалари ўртасидаги ўйин мухлислар эътиборига «жонли» эфирда намойиш қилинади.

Ушбу ўйин якунланганидан кейин «UZREPORT TV» телеканалида Евро-2016 мусобақасига қуръа ташлаш маросими трансляцияси бошланади. Европанинг энг кучли 24та терма жамоаси 6та гуруҳларга бўлиниб, ўзларининг рақиблари номини билиб олишади.

Қуръа ташлаш маросими якунланиши билан мухлислар эътиборига «Борнмут» ва «Манчестер Юнайтед» жамоалари ўртасидаги ўйин ҳавола этилади. Мазкур учрашувда Чемпионлар лигаси мусобақасида гуруҳдан чиқа олмаган Луи ван Гал шогирдлари ўз мухлислари олдида «айбларини» бир оз бўлса-да ювишга ҳаракат қилишлари табиий. Ўз ўрнида «Бормут» ҳам аввалги турда анойи жамоалардан эмаслигини исботлади. Улар «Челси»ни мағлуб этишга муваффақ бўлишганди.

13 декабрь куни эса футбол ишқибозлари 18:30дан бошлаб «Вилла Парк» стадионида бўлиб ўтадиган «Астон Вилла» ва «Арсенал» жамоалари ўртасидаги ўйинни томоша қилиш имконига эга бўлишади. Шу куни соат 21:00дан бошлаб эса «Тоттенхэм» ва «Ньюкасл Юнайтед» жамоалари ўртасидаги ўйин тўғридан тўғри эфирга узатилади.

14 декабрдан 15 декабрга ўтар кечаси тунгги соат 01:00да «Лестер Сити» ва «Челси» жамоалари ўртасидаги ўйин трансляцияси бошланади.

Эслатиб ўтамиз, «UZREPORT TV» телеканали шу йилнинг 1 декабридан бошлаб Ямал 401 спутники орқали эфирга узатила бошлаганди.

Манба: www.uzreport.uz
Киритилди: 19:09, 12.12.2015.
Ўқилди: 5046 марта.
Фикрлар: 6 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.