Кеча Англия чемпионатининг 16-туридан ўрин олган “Борнмут” “Манчестер Юнайтед” баҳсида майдон эгалари 2:1 ҳисобида зафар қучишди ва АПЛ тарихидан ўрин олишди. Яъни, Жейсон Тиндалл шогирдлари олдинги турда “Челси”ни ва бу гал “қизил иблислар”ни мағлуб этишди. Шу тариқа, “Борнмут” АПЛ тарихида бу икки жамоани кетма-кет доғда қолдирган клубга айланди.
Лекин бу натижа Англия тарихида биринчиси эмас. 2010 йил “Эвертон” ҳам бу вазифани уддалаганди.
Эслатиб ўтамиз, “Борнмут” АПЛда “Челси”дан бир поғона юқори 14-ўринда бормоқда.