Кириш Регистрация
26/12 17:30 Манчестер Сити - Эвертон
26/12 20:00 Борнмут - Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси - Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл - Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест - Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон - Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед
27/12 01:00 Ливерпуль - Лестер

«Лестер» «Челси»ни ҳам «ағдарди»

Баҳо:
+ | -

"Лестер" Англия Премьер-лигаси жадвалини бошқаришда давом этмоқда. "Тулкилар" бу сафар амалдаги чемпион "Челси"ни мағлуб этишга муваффақ бўлишди.

Раньери жамоаси ўз анъанасига содиқ қолган ҳолда ҳимоявий тактика танлади ва қарши ҳужумга аҳамиятни қаратди. Ушбу мавсумда "Лестер"га жуда катта фойда келтираётган Маҳрей-Варди жуфтлиги яна ўз сўзини айтди. Жазоирлик футболчининг узатмасидан сўнг ҳужумчи дарвозага яқин масофадан зарба билан ҳисобни очди.

Иккинчи бўлим бошида эса Маҳрез жарима майдончаси ичида тўпни қабул қилди ва Аспиликуэтани чалғитган ҳолда чиройли зарба билан Куртуани доғда қолдирди.

Шундан сўнг Моуриньо таркибда ўзгаришлар қилди. "Челси" ўйинни қутқариб қолиши мумкин эди. Фабрегаснинг узатмасидан кейин Диего Коста бирга бир вазиятга чиқди, аммо Шмейхелни алдай олмади. Орадан кўп ўтмасдан Иванович шундоққина устун ёнидан дарвозани ишғол қила олмади — ҳимоячи зарбани қайтарди. Ўйиннинг 77-дақиқасида лондонликлар битта жавоб тўпини киритишди. Виллиан чап қанотдан етказиб берган узатмани Лоик Реми бош билан дарвозага йўллади.

Ўйиннинг қолган дақиқаларда майдон эгалари рақибга гол уриш имкониятини беришмади ва ғалабани ушлаб қолишди. "Лестер" ўз очколарини 35тага етказди ва яна 1-ўринга кўтарилди. "Челси" эса бугунги рақибидан нақ 20 очко ортда қолмоқда. 15 очко жамғарган "аристократлар"ни қуйи лигага тушиб кетадиган ўриндан атиги 1 очко ажратиб турибди.

АПЛ, 16-тур
Лестер – Челси 2:1 (1:0, 1:1)
Голлар: 1:0 – 34 Варди, 2:0 – 48 Марез, 2:1 – 77 Реми.
Лестер – Шмейхель, Морган, Фукс, Симпсон, Хут, Канте, Дринкуотер (Кинг, 17), Олбрайтон, Марез (Инлер, 82), Ульоа, Варди (Окадзаки, 88).
Челси – Куртуа, Зума, Аспиликуэта, Иванович, Терри (Фабрегас, 53), Рамирес, Матич, Оскар (Реми, 65), Виллиан, Азар (Педро, 31), Диего Коста.
Огоҳлантиришлар: Варди (46), Хут (50).

Манба: stadion.uz
Киритилди: 02:54, 15.12.2015.
Ўқилди: 5113 марта.
Фикрлар: 8 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.