Кириш Регистрация
25/06 00:00 Албания 0-1 Испания
25/06 00:00 Хорватия 1-1 Италия
25/06 03:00 Колумбия 2-1 Парагвай
25/06 06:00 Бразилия 0-0 Коста-Рика
25/06 20:00 Олимпик 2-0 Сурхон
25/06 21:00 Франция 1-1 Польша
25/06 21:00 Нидерландия 2-3 Австрия
26/06 00:00 Англия 0-0 Словения
26/06 00:00 Дания 0-0 Сербия
26/06 03:00 Перу 0-1 Канада
26/06 06:00 Чили 0-1 Аргентина
26/06 20:00 Андижон - Навбаҳор
26/06 20:00 Металлург - Насаф
26/06 21:00 Словакия - Руминия
26/06 21:00 Украина - Бельгия
27/06 00:00 Чехия - Туркия
27/06 00:00 Грузия - Португалия
27/06 03:00 Эквадор - Ямайка
27/06 06:00 Венесуэла - Мексика
27/06 20:00 Нефтчи - Локомотив
27/06 20:00 Пахтакор - Бунёдкор

Рональду, Месси, Виллиан ёки ким энг моҳир "ижрочи"?

Баҳо:
+ | -

Айни пайт стандарт вазиятларнинг энг яхши ижрочиси ким? Sovsport.ru жаҳон футболи юлдузларига эътибор қаратиб, жорий мавсум жарима зарбаларини ким яхшироқ бажараётганини аниқлашга уринди. Табиийки, бу борада муайян тушунча бор. Охирги йилларнинг тенгсиз икки футболчиси - Криштиану Роналду ва Лионель Месси кўплаб кўрсаткичлар бўйича рақобатдан холидек. Хусусан, жарима зарбаларини тепиш масаласида ҳам уларга тенг келадиган футболчи йўқдек. Эҳтимол, умумий олганда, айнан шундайдир. Аммо фақат охирги мавсумга қарасак, бундай эмас. Мисол учун, португалиялик футболчи 8 декабргача барча турнирлар доирасида бўлган ўйинларда охирги 75та «стандарт»дан атиги 2та самарали зарба йўллади. Жорий мавсумда эса дастлабки 20та уринишидан бирорта гол уролмади. Месси эса тушунарли сабаб (жароҳат)га кўра, бу мавсум жарима нуқтасига унча кўп яқинлашмади. Факт шуки, у ҳам ҳали «стандарт»дан гол ургани йўқ - 8та уринишининг барчаси бесамар кетди. Франция элит дивизионининг энг сара юлдузлари - Златан Ибрагимович ва Матьё Вальбуэна ҳам ҳали жарима зарбаларидан бирорта гол ҳосил қилишмади. Бу икки футболчи зарбалар ижроси бўйича мутлақо бошқа-бошқа техникага таянади, аммо ҳозирча уларда эффектлилик бир хил: 11тадан зарба ва самара йўқ. Ваҳоланки, ҳар иккиси ўйинларда яхши таассурот қолдиряпти ва ўз статистикасини тинмай яхшилаб боряпти.

Энди эса айни пайт жарима зарбаларини самарали бажариш масаласида пешқадамлик қилаётган энг кучли 5 нафар футболчини эътироф этамиз. Бу рейтингга мавсум давомида «стандарт»дан камида 10 марта зарба йўллаган ижрочилар киритилган. Дейлик, «Валенсия» ярим ҳимоячиси Дани Парехо 7та уринишдан 2та гол урган, аммо у бу рўйхатдан ташқарида қолдирилди.

5. Ҳоқон Чалханоглу («Байер», ярим ҳимоячи)

Уриниш - 17та

Гол - 1та

Фойдаланиш фоизи: 5,8

Германиялик турк мавсум-2013|2014дан буён жарима зарбаларидан тўғридан-тўғри 11та гол урди ва бу еврофутбол бўйича энг юқори кўрсаткичдир. Чалханоглу аслида ҳозирги рейтингда ҳам анча юқорироқда туриши лозим эди. Аммо жорий мавсум нақ 17та уринишдан атиги 1та жамоани жазолади, холос.

4. Кристиан Эриксен («Тоттенхэм», ярим ҳимоячи)

Уриниш - 18та

Гол - 2та

Фойдаланиш фоизи: 11,1

- Эриксен - премьер-лига бўйича жарима зарбаларининг энг яхши ижрочиси. Бу эътироф «Суонси» голкипери Лукас Фабианскига тегишли. Даниялик йигит польшаликнинг дарвозасига «стандарт»дан 2та гол ургач, у шундай фикр билдирди. Бунга қўшилиш ҳам, қўшилмаслик ҳам мумкин. Ҳарқалай, Кристиан жорий мавсум 1та ўйиндагина ўз маҳоратини ишга солишни уддалади. Лекин факт шуки, даниялик охирги 2 йил давомида жарима зарбаларидан 6 марта самара чиқарди ва бу Англия чемпионати бўйича энг яхши кўрсаткичдир.

3. Неймар («Барселона», ҳужумчи)

Уриниш - 10та

Гол - 1та

Фойдаланиш фоизи: 10

Неймар ўзининг жарима зарбасидан урган ягона голини «Атлетико»га «совға» қилди. Энг қизиғи, бу Лионель Мессининг майдонга тушишидан олдин юз берди. Аргентиналик даҳоча Луис Суарес ўрнини эгаллашга шайланаётган лаҳзада «Барселона» жарима зарбаси тепиш ҳуқуқини қўлга киритди ва бразилиялик четда турган Месси кўз ўнгида тўпни дарвозанинг юқори бурчагига «жойлаб» қўйди. Эҳтимол, Лео майдонга тушишга улгурганида, зарбани у амалга оширармиди?

2. Миралем Пьянич («Рома», ярим ҳимоячи)

Уриниш: 15та

Гол: 4та

Фойдаланиш фоизи: 26,6

Босниялик футболчи «стандарт»лар бўйича Жуниньо Пернамбуканони ўз устози сифатида айтади. Ваҳоланки, у «Лион»да бразилиялик билан бирга ўйнаган эмас. Фақат бир йилча бирга шуғулланган. «Жарималар қироли» (албатта, Пернамбукано)нинг ўзи эса, айни пайт бу борада Пьянич тенгсиз эканлигини эътироф этади. Умуман олганда, Миралем бутун фаолияти давомида жарима зарбаларидан эффект чиқариш бобида ҳаттоки, тан олинган уста Андреа Пирлодан ҳам яхшироқ натижага эришиб улгурди. Яъни у 13 фоиз уринишини голга айлантирган. Пирлода бу кўрсаткич 12 фоизга тенг.

1. Виллиан («Челси», вингер)

Уриниш - 11та

Гол - 6та

Фойдаланиш фоизи: 54,5

«Челси»нинг жорий мавсумдаги камдан-кам ижобий жиҳатларидан бири. Бразилиялик футболчи «кўклар»нинг жами голларидан деярли 25 фоизини ўз ҳисобига ёзиб қўйди ва клубда энг яхши тўпурар бўлиб турибди. У «стандарт»дан 6та гол урган ҳолда, яна бир марта дарвоза тўсинини нишонга олди. Умуман, ЧЛнинг жорий мавсумида жарима нуқталаридан 4та гол урдики, бу юқорида тилга олинган Жуниньо Пернамбукано  рекорди (мавсум-2005|2006)нинг такрорланишидир. Энг қизиғи, Виллиан ЧЛ 6-туригача ўйин вазиятидан дарвозани бирор марта ишғол қилгани йўқ, ваҳоланки, нақ 19 марта зарба йўллади.

P.S.: мазкур кўрсаткичлар 8 декабрь ҳолати бўйича олинган. Яъни ЧЛнинг 6-тур ва миллий чемпионатларнинг охирги тур баҳслари статистикаси ҳисобга қўшилмаган.

А.ҚОДИРОВ тайёрлади

Манба: Interfutbol.uz
Киритилди: 19:22, 17.12.2015.
Ўқилди: 3826 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.