Кириш Регистрация
05/07 06:00 Аргентина 1-1 Эквадор
05/07 21:00 Испания 0-0 Германия
06/07 00:00 Португалия - Франция
06/07 06:00 Венесуэла - Канада
06/07 21:00 Англия - Швейцария
07/07 00:00 Нидерландия - Туркия

«Манчестер Юнайтед» ҳақида 50 ҳақиқат.

Баҳо:
+ | -
Яқин йилларда «The Times» нашриёти манкунианлар тарихидаги 50 та асосий воқеаларни тузиб чиқишди. Бу воқеалар 1934 йилдан то ҳозирги кунгача бўлган даврни ўз ичига олади. Биз сизга ана шу воқеалар ҳақида маълумот бериб ўтамиз.

1. Мюнхен авиаҳалокати. 1958-йил.

Белграддан Европа Чемпионлар Кубоги учрашувидан қайтаётган «Манчестер Юнайтед» футболчилари Мюнхен осмонида авиаҳалокатга учрашди. Оқибатда,«МЮ»нинг саккиз футболчиси ҳалок бўлди.

2. Фергюссоннинг келиши. 1986-йил.

Сер Алекс Фергюссон «Қизил иблислар» бош мураббийи бўлди. У дастлаб ёш футболчилар тайёрлав курсларини қайта тиклаб, кучли жамоа барпо этди ва «Ливерпул»ни инглиз футболи чўққисидан тушишга мажбур қилди.

3. Чемпионлар Кубоги қўлга киритилди. 1968-йил.

Авиаҳалокатдан 10 йил ўтиб, сер Метт Басби бошқарувида тикланган «Манчестер» «Бенфика»га қарши «Уэмбли»да ўтган такрорланмас финалда муваффақият қозониб, Чемпионлар Кубоги соҳибига айланди.

4. «Ноу Камп»даги мўъжиза. «Бавария» - «МЮ» - 1:2. 1999-йил.

31 йилдан кейин қўлга киритилган биринчи Европа Кубоги. Бу титул Премер-Лига, Англия кубоги, лига кубогидан сўнг қўлга киритилди. ЧЛ финалида «Бавария»га қарши кечган учрашувнинг қўшиб берилган вақтида «иблислар» иккита тўп киритиб, ғалабани илиб кетишди.

5. Басбининг жамоага келиши. 1945-йил.

Сер Метт Басби «Юнайтед»га келган пайтда «МЮ» ўртамиёна жамоа ҳисобланарди ва айнан Басбининг хизматлари ўлароқ, барқарор, ҳужумкор жамоа пайдо бўлди ва «Манчестер» дунё футболига танилди.

6. Ажойиб ўнталик. 1956-йил.

«Манчестер Юнайтед» инглиз жамоалари орасида биринчилардан бўлиб эвроаренада иштирок этиб, дастлабки ўйинда «Андрлехт»ни 10:0 ҳисобида тор-мор этди.

7.Бобби Чарлтон дебюти. 1956-йил.

Бобби Чарлтон – эҳтимол бу футболчи инглиз футболининг барча даврлардаги энг машҳур вакилидир. Сер «Манчестер»да 17 йил давомида тўп суриб, кўпгина совринларни қўлга киритишга катта ҳисса қўшди.

8. Брюс голи. 1993-йил.

«Шеффилд» билан «Олд Траффорд»да ўтган учрашувда меҳмонлар кичик ҳисобда гъалаба қозонаётган эдилар. Аммо учрашувнинг сўнгги ўн дақиқасида Стив Брюс қандайдир мўъжиза туфайли рақиб дарвозасига тўп киритиб, ҳисобни тенглаштирди. Лекин дуранг ҳам «Қизил иблислар»ни қониқтирмасди. Ҳакам ўйинга қўшиб берган вақтнинг сўнгги сониясида Стив яна ўзини кўрсатиб, ғалабани ўзи томонга оғдирди. Оқибатда, «Юнайтед» жадвалда «Астон Вилла»ни ортда қолдириб, 26 йилдан кейин Англия чемпионлигини қўлга киритди.

9. Рой Кинга ҳамла. 2000-йил.

ЧЛ баҳслари доирасида «МЮ» ўз майдонида «Динамо» (Киэв) жамоасига қарши ўйинда омадсиз тўп сураётган пайтда, трибунадаги ишқибозлар Рой Кинни қоралаб, унинг шаънига «илиқ» сўзларни ишлатишди. Бунга жавобан Рой мухлисларга қарата ножўя ҳатти-ҳаракатларни амалга оширди.

10. Жорж Бестнинг жамоа сафига келиб қўшилиши. 1963-йил.

Шимолий Ирландиялик ажойиб форвард Британия футболининг барча даврлардаги энг яхши вакилларидан бири ҳисобланади.

11. Ўзгариш. 1981-йил.

Дейв Сакстон кутилмаганда жамоа раҳбарияти томонидан мураббийлик лавозимидан бўшатилди. У сўнгги ети учрашувда кетма-кет гъалаба қозонган эди. Аммо унинг ўрнига малакали мутахассис Рой Аткинсон келиб, клуб мухлисларига ҳақиқий футбол кўрсата бошлади ва жамоа кучлилар қаторида эътироф этила бошланди.

12. Америкача даҳшат.

«МЮ» америкалик «қарздор миллиардер» Малколм Глейзер қўлига ўтди. Кўпчилик фанатлар «шок»ка тушишди. Шундан сўнг ҳусусий «ФC Унитед» клуби мухлислар томонидан ташкил этилди.

13. Киннинг жамоага келиши. 1993-йил.

Рой Кин «Ноттингем Форест»дан «Манчестер Юнайтед»га ўтди. У манкунианликлар сафида 12 йил давомида майдон марказида алмаштириб бўлмас таянч ярим ҳимоячиси сифатида ҳаракат қилди.

14. Лига титули. 1952-йил.

Айнан шу йилда «Юнайтед» сер Метт Басби бошчилигида илк маротаба Англия чемпионлигини қўлга киритди.

15. Ферги ББCга қарши. 1996-йил.

«МЮ»нинг Англия кубоги финалида «Норвич Сити»га қарши учрашувда жамоа етакчиси Эрик Кантона рақибига жуда қўпол муносабатда бўлганди. Учрашувдан кейин ББC футбол шарҳловчилари футболчини ўта ёмон хулқ эгаси эканлигини эътироф этиб, унга руҳий зарба беришга уринишганди. Сер Алекс Фергюссон эса ўз навбатида, ББC шарҳловчиларини айблаб, уларнинг барчаси «Ливерпул»га мухлислик қилишларини баён этган. Кейин эса, интервюларидан бирида ўша шарҳловчини «Жимми Хилл - овсар» деб айтган. Бу ибора, эртасига барча инглиз матбуотининг биринчи саҳифаларини безайди.

16.Робинс Фергини қутқарди.

Сер Алекс Фергюссон мавсумни ёмон бошлади ва унинг жамоадан кетиш эҳтимоли катта эди.Аммо Марк Робинснинг Англия Кубоги финалида «Ноттингем Форест» клуби дарвозасига киритган тўпи «Юнайтед»нинг совриндор бўлишига олиб келди. Фергюссон эса, Робинс голи эвазига ўз ўрнида қолди.

17. «Олд Траффорд»кенгайтирилди. 2006-йил.

«Олд Траффорд»даги ўриндиқлар сонининг 16000 оширилиши, ўйингоҳнинг сигъимини 76000 га етказди.

18. Лиганинг тарк этилиши. 1974-йил.

Европа забт этилганидан 6 йил ўтиб, «Манчестер Юнайтед» барчани қуйи лигага тишиб кетганлиги билан лол қолдирди. Аммо Том Догерти мураббий этиб тайинланганидан сўнг жамоа яна лигага қайтди.

19. Кантона билан шартнома. 1992-йил.

Сер Алекс Фергюссон саъй ҳаракатларидан сўнг, жамоага францийалик форвард Эрик Кантона «Лидс Юнайтед»дан 1 миллион фунт эвазига келиб қўшилди. Бу футболчи жамоа билан, беш йилда тўртта титулни қўлга киритди.


20.Иккинчи жаҳон уруши вақтида «Олд Траффорд» катта талофат кўрган эди. Шу сабаб жамоа вақтинча «шаҳарлик»лар стадиони «Мен Роуд»да 1949-йилгача тўп суришига тўгъри келган.


21. Ютқазилган соврин. 1986-йил.

Жамоа мавсумни ажойиб бошлади. Кетма-кет 10 учрашувдаги гъалабадан сўнг, кўпчиликнинг наздида «МЮ» Премер-Лигада узоқ кутилган чемпионликни қўлга киритишга тайёр эди. Аммо февралда сафар учрашувида «Вест Хем»га магълубиятга учраганидан сўнг, жамоа пешқадамликни қўлдан бой берди.

22. Басби ўйиндан ташқари ҳолатда. 1969-йил.

Сер Метт Басби «МЮ»ни қабул қилиб олганидан сўнг ажойиб жамоа барпо этди. Аммо 1969 йилда футболни тарк этишини эълон қилган мураббий ўрнига унинг ёрдамчиси бўлиб ишлаган Уилф МакГиннес мураббийлик вазифасига тайинланди. Бироқ МакГиннес бошчилигида «МЮ» дастлабки йилларданоқ мавқеини йўқота бошлади.

23. Денис Лоу. 1962-йил.

Шотландиялик ҳужумчи Денис Лоу Италиянинг «Торино» клубидан сотиб олинди. У «Қизил иблислар» сафида 1964 йилда Европанинг энг яхши футболчиси унвони қўлга киритди.

24. «Юнайтед» футболчилари «Сити»да.

«МЮ» ноқонуний футболчиларнинг олди-сотдисига аралашгани учун жарима сифатида «Манчестер Сити»га олтита футболчисини беришга мажбур бўлди. Шундан кейин «манкунианлар» бир нечта янги футболчини таклиф этдилар. Айнан, ишбу футболчилар «Манчестер Юнайтед»нинг клуб доирасида дастлабки совринларни қўлга киритишга ёрдам бердилар. Жамоа 1908 ва 1911 йилларда Англия чемпионлигини, 1909 йилда Англия кубогини қўлга киритди.

25. Ферги фикридан қайтди. 2002-йил.

Сер Алекс Фергюссон 2001/02 мавсумдан кейин «нафақага чиқишини» эълон қилганди. Аммо ушбу мавсум бошидан, жамоа ўз ўйинини топа олмади. Шунинг учун Ферги қарорини бошқатдан кўриб чиқиб, жамоада қолишини эълон қилди.

26. Учинчи двизион хавфи. 1976-йил.

«Миллуол»га қарши мавсумдаги сўнгги ўйиндаги гъалаба «Юнайтед»ни учинчи дивизиондан қутқариб қолди. 30-йилларда жамоа қийин аҳволда эди. Масалан, 1931 йилда «Мидлсбро»га қарши баҳсда бор йўгъИ 3900 мухлис ўйингоҳга ташриф буюрган.

27. Зафарли кун. 1976-йил.

1976 йилда жамоа 13 йил ичида биринчи марта Англия Кубоги финалига йўл олиб, «Саутгемптон»га қарши тўп сурди. Магълубиятга учраганлигига қарамай, бу кун янги анъанага сабаб бўлди. Жамоа 10 йил ичида беш марта Англия Кубоги финалида тўп сурди. Ушбу учрашувлардан сўнг, жамоанинг машҳурлиги йилдан-йилга ўсишни бошлади.

28. Гиггз манзилни ўзгартирди. 1988-йил.

Раян Гиггз «Манчестер Сити»да тўп сурарди. Ёш футболчи қобилиятини сезган «Юнайтед» скаутлари уни жамоага олиб келишди. Мана 20 йилдан ошдики мухлислар унинг иқтидоридан роҳатланмоқдалар.

29.«Nike»билан шартнома. 2002-йил.

Спорт кийимларини ишлаб чиқарувчи дунёга машҳур фирма жамоа билан 300 миллион фунт стерлингга шартнома имзолади. Шартномага биноан, «МЮ» фирма маҳсулотларини реклама қилади.

30. Тикланиш. 1948-йил.

Англия КУбогининг тарихий финалида «Блекпул» 4:2 ҳисобида магълубиятга учратилди ва жамоа урушдан сўнг обрўсини тиклай бошлади.

31. Бекхем Фергидан ўч олди. 2003-йил.

Англия Кубоги баҳсида «Манчестер Юнайтед» ўз майдонида «Арсенал»ни қабул қилиб, магълубиятга учради. Учрашувда тўп Девид Бекхемнинг рақибини қўриқлай олмаган вазиятдан кейин киритилди. Учрашувдан кейин гъазабланган Алекс Фергюссон кутилмаганда бутсани улоқтириб, Бекхемни қошини ёриб қўйди. Бу воқеадан сўнг мураббий ва футболчи орасига совуқчилик тушди ва мавсум якунида футболчи «Олд Траффорд»нит арк этди.

32. Робсоннинг келиши. 1981-йил.

Англия терма жамоаси аъзоси Браян Робсон билан шартнома имзолаётган вақтда мураббий Рот Аткинсон бу футболчини «соф олтин»га тенглаштирганди. «Вест Бромвич Албион» клубидан келиб қўшилган футболчи беш йил ичида жамоаси билан бирор марта тўртинчи ўриндан пастга тушмади.

33. БСкйБ билан амалга ошмаган келишув. 1998-йил.

Роберт Максвелл «Юнайтед» бошқарувини қўлга олиш учун қилган муваффақиятсиз ҳаракатдан орадан 14 йил ўтиб, Руперт Мердок ҳам ўз омадини синаб кўришга қарор қилди. Клуб ўзининг аксионерларига БСкйБ таклифини қабул қилишини тавфсия этди ва унинг омади чопгандек эди. Лекин сўнгги лаҳзаларда мамлакат савдо ва саноат вазирлиги қошидаги монополия қўмитаси бу ишни тўхтатиб қўйгач, келишув амалга ошмай қолди.

34. Аламли ва омадсиз 5 кун. 1992-йил.

Апрел охирида жамоа беш кун ичида уч учрашув ўтказиб, оқибатда пешқадамликни қўлдан бой берди. Дастлаб ўз майдонида «Ноттингем Форест», сафарда «Вест Хем»га магълубият ва «Лутон Таун» билан дуранг жамоанинг чемпионликдан умидини узишига олиб келди. Чемпионлик эса «Лидс Юнайтед»га насиб этди.

35. Кунг-фу. 1995-йил.

Эрик Кантона «Селхерст Парк»да «Кристал Пелас» жамоасига қарши баҳсда бир ишқибознинг сўкишини кўтара олмади ва мухлисни кунг-фу усулида зарба билан таъзирини бериб қўйди. Шундан кейин, 8 ойга футболдан четлатилди.

36. «Энфилд»га қайтиш. 1988-йил

80-йилларда Англия футболида «Ливерпул» «Манчестер Юнайтед»дан устун турарди. 1988-йилги мавсумда «Энфилд»даги учрашувда 70-дақиқагача манкунианликлар бир киши кам бўлиб, мерсисайдликлардан 1:3 ҳисобида магълубиятга учраётган эдилар, аммо ўйин якунигача «Манчестер Юнайтед» 3:3 ҳисобида муроса йўлини танлади ва лигада 17 учрашувда магълубиятга учрамай янги реcорд қайд этди.

37. Гиггзнинг «суперрейди». 1999-йил

Англия Кубоги ярим финалида «Арсенал» билан ўйинда қўшиб берилган дақиқалар. «Манчестер»да 10 киши. Раян Гиггз майдон марказида Патрик Вейрадан тўпни олиб қўйиб, фантастик тезликда кетма-кет «канонирлар»нинг барча ҳимоячиларини алдаб ўтди. Дарвозабон билан яккама-якка қолган Раян Девид Сименни догъда қолдирди. Бу ғалаба тўпи эди.

38. Томми Догертининг ишқий саргузаштлари. 1977-йил.

Газеталарда «МЮ» бош мураббийи Томми Догерти ва жамоа физиотерапевтининг рафиқаси Мери Браун ўртасидаги ишқий саргузаштлар кечаётганлиги ҳақида маълумотлар тарқалди. Клуб бу хабарни ўрганиб чиқиб, Догертини ўз ловозимидан бўшатди.

39. «Барселона» ўйиндан ташқари ҳолатда.

Чемпионлар Кубогининг чорак финалидаги дастлабки учрашувида «Юнайтед» «Ноу Камп»да испанлардан 0:2 ҳисобида магълубиятга учради. Аммо «Олд Траффорд»даги жавоб ўйинида Диэго Марадона жамоаси 3:0 ҳисобидаги қақшатқич зарбага учради. Учрашувда Браян Робсон дублга эришган бўлса, Френк Степлтон гъалаба тўпини киритди.

40. Англия Кубогига нисбатан ҳурматсизлик. 2000-йил.

«Манчестер» Бразилияда илк марта ўтказилган клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида иштирок этишга қарор қилди. Шунга кўра, жамоа бир йил олдин гъалаба қозонган мусобақаси Англия Кубоги баҳсларида иштирок этишдан бош тортди. Бу воқеа Англияда катта эътирозларга сабаб бўлди. Кўпчилик бу машҳур мусобақага бўлган ҳурматсизлик учун «Қизил иблислар»ни жазолашни талаб қилди.

41. Рей Вуд жароҳати. 1957-йил.

«Манчестер» чемпионат ва Англия Кубогида гъолиб бўлишга яққол фаворит ҳисобланарди. Бироқ учрашувлардан бирида Питер Мак-Фарланднинг Рей Вудга нисбатан ўта қўпол ҳаракати, Вуднинг 6-дақиқадаёқ майдонни тарк этишига олиб келди. Ўшанда заҳирадан фойдаланиш ҳуқуқи бўлмаганлиги учун жамоа, 10 киши бўлиб ҳаракат қилди ва кичик ҳисобда магълубиятга учради.

42. Майкл Найтоннинг сеҳргарлиги. 1989-йил.

Британиялик машҳур бизнесмен Майкл Найтон чаққонлик билан қандайдир савдоларни амалга ошириб, «Манчестер Юнайтед» соҳибига айланди. Аммо кўпгина текширувлардан сўнг, бу савдо қонунга зид ўтказилганлиги маълум бўлди ва Найтон ўз қилмиши учун жиноий жавобгарликка тортилди.

43. Руни билан шартнома. 2004-йил.

Англия футболининг келажаги деб эътироф этилган Уэйн Руни бир неча марталик таклифдан кейин «Эвертон»дан «Юнайтед»га ўтди. Унинг кўчиши «МЮ»га 29 миллион фунтга тушди.

44. MUTV эфирга чиқди.

«Манчестер Юнайтед» бошқа суперклублардан фарқли ўлароқ, уч йил олдин ўз хусусий телеканалини ташкил қилди. Масалан, «Челсеа ТВ» 2001-йилдан ўз номойишини бошлади.

45. Уатсайднинг голи. 1985-йил.

Англия Кубогининг 1985-йилдаги финал ўйинида «Манчестер Юнайтед», мамлакат чемпиони «Эвертон»га қарши майдонга тушди. Жамоа бир киши кам бўлишига қарамай, асосий вақтда тенгма-тенг тўп сурди. Қўшиб берилган дақиқаларда эса, Уатсайд ажойиб гол уриб, «Манчестер»га 1:0 ҳисобидаги ғалабани келтирди.

46. Луи Эдвард билан можаро. 1980-йил.
Машҳур телеканаллардан бири «Wорлд ин Аcтион» кўрсатувида «Манчестер Юнайтед» президенти Луи Эдвардсни шубҳали келишувларда ва ўқувчиларни футбол академиясига қабул қилиш учун ота-оналаридан пора олганликда айблади. Полиция ва федерация ходимларининг текширувларидан кўп ўтмай, Эдвардснинг юрак ҳуружидан вафот этганлиги сабабли иш ёпилди.

47. Плимутдаги уй учрашуви. 1977-йил.
«Cент-Этmен» билан бўлган сафар учрашувида «Қизил иблислар» фанатлари катта тартибсизликларни келтириб чиқардилар. Федерация буни ўрганиб чиқиб, жамоа жавоб учрашувини Манчестердан камида 200 километр узоқликда ўтказишга қарор чиқарди. Учрашув Плимутдаги «Хоум Парк» стадионида бўлиб ўтиб, «Юнайтед»нинг 2:0 ҳисобидаги ғалабаси билан тугади.

48. Амалга ошмаган келишув. 1915-йил.
Жамоа юқори дивизиондан тушиш арафасида эди. «Юнайтед»нинг уч ва «Ливерпул»нинг тўрт футболчиси келишилган ўйинни ташкил этишга ҳаракат қилишди. Аммо буни сезиб қолган федерация барча ети футболчини ҳам умрбод футболдан четлатди.

49. «Барселона»дан мағлубият. 1994-йил.
«Манчестер Юнайтед»нинг 1994 йилги мавсумда Чемпионлар Лигаси баҳсларида ғолиб бўлиши кутилаётган эди. Аммо Ромарио ва Стоичков етакчилигидаги католинияликлар Чемпионлар Лигаси соврини инглизлар қўлига ўтишига йўл қўйишмади.

50. Акцияларни Фонд Биржасига«жойлаштириш».

1991-йил. Айнан ушбу қадам «Манчестер Юнайтед»га мамлакатнинг энг бадавлат бирлашмаси бўлишга ёрдам берди.


манба:The Times, mufc.uz
Киритилди: 17:20, 18.12.2015.
Ўқилди: 3596 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.