Кириш Регистрация
05/07 06:00 Аргентина 1-1 Эквадор
05/07 21:00 Испания 0-0 Германия
06/07 00:00 Португалия - Франция
06/07 06:00 Венесуэла - Канада
06/07 21:00 Англия - Швейцария
07/07 00:00 Нидерландия - Туркия

«Барса»даги энг яхши Голланд легионерлар

Баҳо:
+ | -

Каталониянинг «Барселона» клубида голландиялик легионерларнинг ўрни ҳар доим муҳим бўлиб келган. Эътиборлиси, аксарият «учар голланд»лар жамоага мослашиш жараёнида айтарлик муаммоларга дуч келишмаган ва клубда муваффақиятли тўп суришган.  Биз ана шу футболчилар орасидан энг яхши 8 нафари ҳақида тўхталиб ўтамиз.

 8.  Жованни Ван Бронкхорст

Ван Бронкхорст 2003-2007 йиллар оралиғида каталонияликлар шарафини ҳимоя қилиб, 105 та учрашувда 5 та гол урган.  Жованни жамоаси билан икки мартадан мамлакат чемпионлиги ва суперкубогини қўлга киритди.  Шунингдек, бир бора Чемпионлар Лигасида зафар қучди.  2007 йилда «Барса»да янгиланишлар содир бўла бошлади.  Натижада, футболчи ўз ватанидан «Фейеноорд» клубига йўл олди.   7.  Михаэл Райцигер Райцигер 1997 йилдан 2004 йилгача «Барселона» сафида ҳаракат қилди.  У ана шу давр ичида клубнинг энг асосий ҳимоячиларидан бирига айланган эди.  Афсуски, ўша пайтларда «Барса» ўзининг омадсиз мавсумларини ўтказганди.  Жамоа 1999 йилда чемпионликни нишонлаганидан кейин,  секин-аста пастга қулай бошлади ва фақатгина Райцигер жамоадан кетганидан сўнг ўзига келиб Европанинг энг кучли жамоасига айланди.   6.  Франк де Бур Франк 1999 йилнинг қишида «Аякс»дан «Барселона»га ўтди ва дебют мавсумидаёқ клуб билан Испания чемпионлигига эришди. Афсуски, шундан сўнг клубнинг ишлари орқага кета бошлади.  Де Бур Райцигердан бир йил олдин «Барса»ни тарк этди ва «Галатасарой» сафига бориб қўшилди.  Ҳимоячи клуб таркибида 215 та ўйинда 15 та тўп киритган.   5.  Йохан Неескенс 1974-1979 йилларда «Барса» либосида майдонга тушган Неескенс ўша пайтларда термадаги адаши Круифф билан ажойиб ўйинлари орқали мухлислар қалбидан ўрин олганди.  Ярим ҳимоячи 5 мавсум давомида 40 га яқин голга муаллифлик қилди ва клуб билан 2 та мусобақада чемпионликка сазовор бўлди.   4.  Йохан Круифф Круифф «Аякс» билан кетма-кет уч марта Европа Чемпионлар Лигасида зафар қучгач,  ўз манзилини Амстердамдан Барселонага кўчирди.  Йохан 1973-1978 йиллар мобайнида каталонияликлар шарафини ҳимоя қилиб, 184 та ўйинда 63 та голга муаллифлик қилди.  Афсуски, у жамоавий совринларни қўлга киритишда оқсайди.  Ҳужумчи 5 йилда бир мартадан ла лига ва кубок баҳсларида чемпион бўлди, холос.  Круифф «Барса»даги фаолияти давомида 3 марта «Олтин тўп»га номзодлар сафига киритилганлигини ҳам таъкидлаб ўтиш жоиз.   3.  Филипп Коку Коку 1998-2004 йилларда Каталония суперклуби сафида тўп сурди.  У 6 мавсум давомида 292 ўйинда 37 та тўп киритди ва клуб билан атиги бир марта Испания чемпиони бўлди.    2.  Патрик Клюверт Клюверт ҳам «Барса»даги голландлар даврида жамоа шарафини ҳимоя қилди.  У 1998-2004 йилларда каталонияликлар сафида 255 учрашувда 120 та голга муаллифлик қилди.  Клюверт 1998-2003 йиллар давомида ватандошлари Райцигер,  де Бур,  Коку,  Зенденлар билан бирга Луи ван Гал қўл остида ҳаракат қилди.    1.  Роналд Куман Куман 1989-1995 йиллар оралиғида каталонияликлар таркибида тўп сурди.  Ўшанда Круиффнинг «орзулар жамоаси»да тўп сурган футболчи қаторасига тўрт марта жамоаси билан биргаликда ла лигада чемпионликни тантана қилди.  Шунингдек, Куман 1992 йилда «Барса»нинг Чемпионлар Лигасида муваффақият қозонишига ҳам катта ҳисса қўшди.  Роналд 6 йил давомида 10 та жамоавий,  1 та шахсий совринларга эга чиқди ва 274 та ўйинда ўз ҳисобига 88та гол ёздириб қўйди.                                            Ф.Юсупов тайёрлади.
Манба: intersport.uz
Киритилди: 19:48, 18.12.2015.
Ўқилди: 6136 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.