Кириш Регистрация
30/06 00:00 Германия 2-0 Дания
30/06 05:00 Канада 0-0 Чили
30/06 05:00 Аргентина 2-0 Перу
30/06 20:00 Насаф 3-2 Навбаҳор
30/06 20:00 Металлург 1-4 Олимпик
30/06 21:00 Англия 2-1 Словакия
01/07 00:00 Испания 4-1 Грузия
01/07 05:00 Ямайка 0-3 Венесуэла
01/07 05:00 Мексика 0-0 Эквадор
01/07 19:30 Нефтчи - Пахтакор
01/07 21:00 Франция - Бельгия
02/07 00:00 Португалия - Словения
02/07 06:00 АҚШ - Уругвай
02/07 06:00 Боливия - Панама
02/07 21:00 Руминия - Нидерландия
03/07 00:00 Австрия - Туркия

«Барселона» навбатдаги совринни қўлга киритди

Баҳо:
+1 | -

"Барселона" клуби клублари ўртасидаги жаҳон чемпиони унвонини қўлга киритди. Каталонияликлар финалда Аргентинанинг "Ривер Плейт" жамоасини мағлуб этишга муваффақ бўлди.

Ярим финалда иштирок эта олмаган Неймар ва Месси ҳал қилувчи ўйинни бошланғич таркибда бошлашди. Шубҳасиз, уларнинг майдонга қайтиши Каталония суперклубининг ўйинини кучайтарди. "Ривер Плейт" рақибга жиддий қаршилик кўрсатишга уринди. Айниқса, биринчи бўлимда улар "Барса"га нисбатан прессинг қўллаб, рақибнинг ўз ўйинини топиб олишга йўл қўймади.

Аммо Месси каби футболчиларга гол уриш ярим сония ҳам етарли бўлади. Ўйиннинг 36-дақиқасида Месси ўнг қанотдан ёрдамга келган Алвесни тўп билан таъминлади ва Даниэль етказган узатмани Неймар бош билан қайтарди. Лео тўпни кўкраги билан қайтарди ва икки футболчи орасида бўлишига қарамай, дарвоза бурчагига тўпни жойлади.

Иккинчи бўлимда "кўк-анорранглилар" жуда кўп имкониятларга эга бўлишди. Месининг ўзи 2-3та вазиятни голга айлантира олмади. Ярим финалда "хет-трик"ка эришган Суарес финалнинг иккинчи бўлимида иккита вазиятдан фойдаланди ва ўз голларини бештага етказди. "Барселона" эса 3:0 ҳисобида ғалаба қозониб, ўз тарихида учинчи марта клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида ғолиб чиқди.

Клублар ўртасида ЖЧ. Финал
Ривер Плейт Аргентина – Барселона Испания 0:3 (0:1, 0:2)
Голлар: 0:1 – 36 Месси, 0:2 – 49 Суарес, 0:3 – 68 Суарес.
Ривер Плейт – Бароверо, Майдана, Ваньони, Меркадо, Альварес, Санчес, Краневиттер, Понсио (Лучо Гонсалес, 46), Виудес (Дрьюсси, 56), Аларио, Мора (Мартинес, 46).
Барселона – Браво, Пике, Альба, Дани Алвес, Бускетс, Ракитич (Серджи Роберто, 67), Маскерано (Вермален, 81), Иньеста, Неймар (Матье, 89), Месси, Суарес.
Огоҳлантиришлар: Краневиттер (10), Альба (16), Понсио (32), Ракитич (43), Неймар (61), Сержи Роберто (72).

Манба: stadion.uz
Киритилди: 17:30, 20.12.2015.
Ўқилди: 5156 марта.
Фикрлар: 10 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.