Англиянинг “Арсенал” клуби футболчиси Месут Ўзил “Реал”нинг собиқ футболчиси Зинедин Зидан ўзининг кумири эканлигини айтиб ўтди. Бу ҳақда bleacherreport.com маълум қилмоқда.
- Зидан ҳар доим менинг кумирларимдан бири бўлган. Мен унга ўхшашни хоҳлайман. У қандайдир финт қилганида дарҳол қайтаришга ҳаракат қилганман. Бу жуда ажойиб бўларди. Ҳаммасидан ҳам Зиданнинг бу ҳаракатлари футболнинг чиройи учун эмас, балки у мазмунли ўйин намойиш этган. Шу ўринда шериклари билан ҳам ўйнашни эсидан чиқармаган. Зидан бир ўзи учрашув тақдирини ҳал қила оладиган футболчи бўлган, - дейди Ўзил.
Эслатиб ўтамиз, бугун 01:00 да “Арсенал” “Манчестер Сити” баҳси бўлиб ўтади.