Кириш Регистрация
24/04 00:00 Арсенал 5-0 Челси
24/04 12:00 Тожикистон 2-1 Афғонистон
24/04 14:00 Эрон 6-1 Қирғизистон
24/04 16:00 Таиланд 3-2 Ироқ
24/04 19:00 Ўзбекистон 2-1 Вьетнам
24/04 22:00 Лорьян 1-4 ПСЖ
24/04 23:45 Вулверхэмптон 0-1 Борнмут
25/04 00:00 Кристал Пэлас 2-0 Ньюкасл
25/04 00:00 Ман. Юнайтед 4-2 Шеффилд Юнайтед
25/04 00:00 Эвертон 2-0 Ливерпуль
25/04 00:00 Монако 1-0 Лилль
25/04 00:00 Марсель 2-2 Ницца
25/04 19:00 Қатар - Япония
25/04 22:30 Жанубий Корея - Индонезия
26/04 00:00 Брайтон - Манчестер Сити
26/04 19:00 Ўзбекистон - Саудия Арабистони
26/04 22:30 Ироқ - Вьетнам
26/04 23:45 Фрозиноне - Салернитана
27/04 00:00 Монпелье - Нант
27/04 00:00 Реал Сосьедад - Реал Мадрид

Ишонаверинг, «Ал-Аҳли» - «Твиттер»да тенгсиз!

Баҳо:
+ | -

Ижтимоий тармоқлар орасида ўзига хос нуфузга эга «Твиттер» 2015 йили энг кўп муҳокама қилинган спорт трендлари номини эълон қилди. Ушбу рўйхатдан табиийки, машҳур чемпионат ва клублар номи ўрин олди. Хусусан, MLB (Major League Baseball) 9-ўринни эгаллаган бўлса, ундан юқорироқ поғоналар WWE (World Wrestling Entertainment) (8), NBA (6) ҳамда NFL (5)га насиб этди. Биз эса, ўз навбатида, ушбу рейтинг иштирокчилари орасидан фақат миллионлар ўйинига алоқадорларини танлаб олдик.

Ушбу ўнликни жаҳондаги энг оммабоп спорт тури - футбол очиб берди. Биргина Америка кубогининг жорий йилги баҳслари «Твиттер»да 14 миллиард кишини йиғди. Бундан ташқари, аёллар ўртасидаги ЖЧ-2015 финал баҳси (АҚШ-Япония-5:2)ни биргина Қўшма Штатларнинг ўзида 21-23,5 миллион киши томоша қилган. Шу ўринда таъкидлаш жоиз, 2014 йилги Бразилия мундиалини 26 миллион америкалик кузатганди.

 

7. #CFC («Челси»)

Жорий мавсумда ишлари қовушмаётган «аристократлар» ўтган йили ажойиб ўйин намойиш этишганди. Энди эса, клуб Жозе Моуриньо бошчилигида ўша барқарорликни қайтариш чораларини излаш билан банд. «Челси»нинг Чемпионлар Лигаси «плей-офф»ига йўл олиши жамоага умид бахш этди. Гарчи кейинги босқичдаги рақиб - «ПСЖ» анойилардан бўлмаса ҳам. АПЛда эса турнир жадвалида юқорилаш учун «кўклар»-да ҳали имконият бор.

 

4. #HalaMadrid («Реал»)

Мадриднинг «Реал клуби «Твиттер»да ўзига хос обрўга эга. Криштиану Роналдунинг «покер»и, Карим Бензема қайд этган «хет-трик» ҳамда Матео Ковачичнинг аниқ зарбасидан сўнг Швециянинг «Мальмё» клуби Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқичининг сўнгги учрашувини шармандали тарзда якунлади. «Қироллик клуби» эса ўз квартетида биринчи ўринни эгаллаб, турнирнинг «плей-офф» босқичига йўл олди. 1|8 финалда уларни Римнинг «Рома»си кутиб турибди. Испания кубогида эса «қаймоқранглилар»нинг ишлари кўнгилдагидек эмас. Рафаэль Бенитес шогирдларининг турнирдаги биринчи учрашуви, россиялик Денис Черишевнинг бошланғич таркибдаги илк ўйини ва голи... якунда «Реал» мамлакат кубоги баҳсларини тарк этди. Россия термаси аъзоси «Кадис»га қарши  ўйинда қатнашмаслиги лозим эди, зеро у «Вильярреал»да ўйнаб юрган кезлари кубок баҳсларида дисквалификация ишлаб олганди. «Реал» берган апелляция фойда бермади. Адолатли, шу билан бирга, жиддий қарор қабул қилинди - «Қироллик клуби» турнирдан четлатилди. Айнан шундай нохуш воқеалар ҳам мадридликларнинг мунтазам равишда футбол жамоатчилиги диққат марказида бўлишларига замин яратмоқда.

 

3. #LFC («Ливерпуль»)

Ўтган йили Чемпионлар Лигаси ҳудудига киролмаган клуб жорий мавсумдаги 16та ўйиндан сўнг турнир жадвалининг 9-поғонасини эгаллаб турибди. Қийин аҳволда қолган «Ливерпул»ни кузда «Боруссия» Дортмунднинг собиқ устози Юрген Клопп қабул қилиб олди. Тўғри, ушбу мутахассис ҳам жамоани дарҳол оёққа турғазолмади. АПЛдаги вазифаларини бажариш устида бош қотираётган клуб Европа Лигасининг гуруҳ босқичини муваффақиятли якунлади. Энди «Ливерпуль» 2016 йилнинг 18 ва 25 февраль кунлари Германиянинг «Аугсбург» клубига қарши иккита ўйин ўтказади. Бу эса «Твиттер»даги янги муҳокамалар учун замин ҳозирлаши турган гап. Қолаверса, «қизиллар»ни олдинда қизиқарли трансфер кампанияси кутиб турибди.

2. #MUFC («Манчестер Юнайтед»)

«Қизил иблислар» қандай ўйин намойиш этишларидан қатъий назар, турли рейтингларда етакчилар орасида қайд этилаверадилар. Сэр Алекс бошчилигида турли даражадаги совринларни қўлга киритган «МЮ» Луи ван Гал билан ҳозирча бу вазифани уддалай олмаяпти. Айниқса, жамоанинг жорий йилги Чемпионлар Лигасида қайд этган натижалари ишқибозларни ранжитди: якуний ҳисоб-китоблардан сўнг «Манчестер Юнайтед» Европанинг энг нуфузли турнирини тарк этди. Аммо «МЮ» теграсидаги муаммоли вазиятлар ҳам  MUFC «хэштеги» ортида турли тортишувлар, мунозаралар, ҳазиллар ва бошқа қайдларнинг ортишига туртки бўлаверади.

 

1. #    («Ал-Аҳли»)

Унча-мунча ашаддий ишқибозга таниш бўлмаган клубнинг Европа грандларини ортда қолдириб, ушбу рейтингда етакчига айланишини ким ҳам ўйлабди дейсиз?! Қанчалик ғайриоддий туюлмасин, бу - факт. Қоҳира клуби футбол тарихида қитъа совринларини кўп марта қўлга киритиш борасида ҳам юқори ўринларни эгаллаб турибди. 2001 йилда эса Африка футбол конфедерацияси «Ал-Аҳли»ни юз йиллик жамоаси, деб тан олди. Ушбу клубнинг «Твиттер»да биринчи ўринни эгаллашига сабаб - унинг бутун Африкада 50 миллиондан ортиқ ишқибози бор. Шундай экан, Миср жамоасини жаҳондаги энг машҳурлар орасига қўшиш мумкин.

Манба: Championat.com,

Ў. УМАРОВ тайёрлади

Манба: Interfutbol.uz
Киритилди: 15:27, 23.12.2015.
Ўқилди: 4821 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.