Кириш Регистрация
28/02 00:45 Парма 1-1 Кальяри
28/02 01:00 Леванте 2-0 Алавес
28/02 01:00 Вулверхэмптон 2-0 Астон Вилла
28/02 17:30 Борнмут 1-1 Сандерленд
28/02 18:00 Райо Вальекано 1-1 Атлетик Бильбао
28/02 18:45 Нефтчи 3-0 Машъал
28/02 19:00 Комо 3-1 Лечче
28/02 19:00 Локомотив 3-1 Сурхон
28/02 19:15 Динамо 1-2 Навбаҳор
28/02 20:00 Бёрнли 3-4 Брентфорд
28/02 20:00 Ливерпуль 5-2 Вест Хэм
28/02 20:00 Ньюкасл 2-3 Эвертон
28/02 20:15 Барселона 4-1 Вильярреал
28/02 22:00 Верона 1-2 Наполи
28/02 22:30 Мальорка 0-1 Реал Сосьедад
28/02 22:30 Лидс 0-1 Манчестер Сити
01/03 00:45 Интер 2-0 Женоа
01/03 01:00 Реал Овьедо 0-1 Атлетико
01/03 16:30 Кремонезе - Милан
01/03 18:00 Эльче - Эспаньол
01/03 19:00 ОКМК - Бунёдкор
01/03 19:00 Фулхэм - Тоттенхэм
01/03 19:00 Ман. Юнайтед - Кристал Пэлас
01/03 19:00 Сассуоло - Аталанта
01/03 19:00 Брайтон - Ноттингем Форест
01/03 19:15 Насаф - Хоразм
01/03 20:15 Валенсия - Осасуна
01/03 21:30 Арсенал - Челси
01/03 22:00 Торино - Лацио
01/03 22:30 Бетис - Севилья
02/03 00:45 Рома - Ювентус
02/03 01:00 Жирона - Сельта
02/03 22:30 Пиза - Болонья

Гус Хиддинк: «Челси» ўйинчилари нималарга қодирлигини менга исботлашлари керак»

Баҳо:
+ | -

«Челси» янги бош мураббийи Гус Хиддинк ўзининг дастлабки матбуот анжуманида иштирок этди.

«Мавсум ўртасида мен бу ерда бўлмаслигим керак эди. Демак, клубнинг ишлари яхши кечмаяпти. Лекин ҳар қандай ҳолатда ҳам жамоага қайтганимдан хурсандман. Бир неча йил аввал шунга ўхшаш ҳолатда бу ерга келгандим.

Жамоа чемпионликни қўлга киритганидан кейин навбатдаги мавсумда ҳамиша қийналади. Жамоа бўшашади, уни уйғотиш керак. Мен бу ерга муаммони ҳал этиш учун келдим.

Дидье Дрогбанинг мураббийлар штабига киритилиши ҳақида тўхталадиган бўлсам, мен у билан 5-6 йил бирга ишлаганман. Жамоамда шундай професионал футболчи бўлганидан хурсандман. У "Челси" афсонаси. Лекин у ҳозир «Монреаль» футболчиси ҳисобланади.

Январда трансферлар? Аввал яқин кунлардаги ўйинларни ўтказиб олайлик. Эшиклар ҳамиша очиқ, аммо мен аввал бир нечта ўйинлар ўтказишни истайман.

Машғулот ва ўйинларда футболчиларнинг қандай ишлаётганини баҳолашни истайман. Менгача тарқалган маълумотлар мен учун қизиқ эмас. Ўйинчилар нималарга қодирлигини менга исботлашлари керак.

Мен улар билан бир неча кундан бери ишлаяпман. Биз икки марта машғулот ўтказдик. Жамоа етакчиларида мотивация билан боғлиқ муаммо борлигини сезмадим. Шунинг учун шикоят қилмайман.

Кучли тўртликка кириш имконияти? Математик жиҳатдан имконият бор. Аммо бу бу кучли лига, айниқса бу нарса ушбу мавсумда сезилмоқда. «Лестер», «Кристал Пэлас», «Уотфорд» каби жамоалар жадвалнинг юқори қисмида бормоқда. Бу хайратланарли натижа. Демак, ҳар қандай жамоа ҳар бир жамоани мағлуб эта олади.

Моуриньо? Сўнгги йилларда у ақлбовар қилмас натижаларни қўлга киритди. У кўп совринларни ютди. Лекин футболда ҳар қандай ҳодиса рўй бериши мумкин. Мени таклиф қилишгани учун жамоага келдим.

Эден Азар ўтган мавсумда ажойиб мавсумни ўтказди. Шу боис ушбу мавсумда унинг ўйинида пасайиш юз бергани ҳайрон қоларли нарса эмас. Ўйлайманки, у Бельгия терма жамоасининг асосий таркиб ўйинчиси ва сардорига айлана олади. Шунингдек, у бу ерда ҳам муҳим ўйинчига айланиши мумкин.

Мавсум якунланганидан кейин «Челси»даги ишимни давом эттириши мумкинми? Ҳозирча майгача ишлаш бўйича келишганмиз. Кейинчалик кўрамиз», – деди Хиддинк.

Манба: sports.ru
Киритилди: 18:59, 23.12.2015.
Ўқилди: 4516 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.