Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед - Ньюкасл
27/12 16:30 Парма - Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест - Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче - Комо
27/12 19:00 Торино - Кальяри
27/12 20:00 Арсенал - Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд - Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли - Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм - Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе - Лацио
27/12 22:30 Челси - Астон Вилла

Луи ван Гал матбуот анжуманини 5 дақиқада тарк этди

Баҳо:
+ | -

«Манчестер Юнайтед» бош мураббийи Луи ван Гал Англия Премьер-лигасининг 18-тури доирасида «Сток Сити»га қарши ўйин олдидан жамоадаги вазият ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

Голландиялик мутахассис билан матбуот анжумани 4 дақиқаю 58 сония давом этди. Бу вақт давомида у 2та саволга жавоб берди ва зални тарк этди.

Ўйинчиларнинг руҳияти ҳақида
Ҳаммаси аввалгидек, чидаса бўлади. Ҳеч қандай янгилик йўқ. Фил Жонс 90 дақиқа ўйнади ва ҳеч қандай симптомлар кузатилмади. Бу яхши ҳолат. Дармиан «Челси»га қарши 28 декабрь куни бўладиган ўйингача тикланиши мумкин. Кўрамиз.

Мураббийнинг келажаги борасидаги миш-мишлар ҳақида
Бу хонада ҳеч ким мендан узр сўраш кераклигини ҳис қилмаяпти. Мени истеъфога чиқаришибди, бу ҳақида ўқидим.

Мени аллақачон истеъфога чиқаришибди. Ҳамкасбим Моуриньони ҳам. Ўйлайсизки, мен матбуот билан суҳбатлашишни хоҳлайманми? Мен бу ерга фақатгина АПЛнинг қоидаси туфайли келдим. Мен сизлар билан гаплашишга мажбурман. Мен қандайдир гап гапирсам, сизлар уни ўз билганингизча талқин қиласиз.

Мен ўйинчиларимнинг ўзига бўлган ишончини оширишга ҳаракат қилганимни айтишим мумкин. Шу ҳафтада қилган ишим шу бўлди. Мен ўйинчилар ва мураббийлар штаби билан учрашув ўтказдим. Рождество муносабати тушлик уюштирдим ва нутқ сўзладим. Каррингтонда барчанинг қўллаб-қувватлашини ҳис қиляпман.

Ҳозир яхши аҳволда эмасмиз. Тўрт ҳафта олдин биз 1-ўринда эдик ва яна 4 ҳафтадан кейин 1-поғонага чиқиб олишимиз мумкин.

Биз фактларга таянишимиз керак. Менга Алекс Фергюсон, Дэвид Гилл ва Эд Вудворд қўнғироқ қилишмоқда. Боиси, сиз журналистлар фактга таянмасдан, баъзи нарсаларни тўқиб ёзяпсизлар. Бу яхши эмас. Энди эса пайдо бўлган саволларга жавоб беришим керак. Мен бундай қилишни хоҳламайман.

Мен бор эътиборимни «Сток Сити»га қарши ўйинга қаратганман. Барчангизни байрам билан табриклайман.

Манба: sports.ru
Киритилди: 21:43, 23.12.2015.
Ўқилди: 5114 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.