«Барселона» клуби Неймар учун бонуслар тўламаса, «Сантос» каталонияликлар устидан судга мурожаат қилишини айтиб таҳдид қилди.
Бразилияликларнинг таъкидлашича, ҳужумчининг трансфер шартномасидан шундай банд борки, агар Неймар "Олтин тўп" учун даъвогарлар учлигига кирса, «Сантос» 2 миллион евро олиши керак. Каталонияликлар эса мазкур тўловни амалга оширишни чўзиб келишмоқда. Агар пул тўланмаса, «Сантос» судга мурожаат қилиши ҳақида огоҳлантирди.
Шу пайтгача Неймарнинг «Сантос»дан «Барселона»га ўтиши билан боғлиқ бир нечта мажоралар юзага келганини таъкидлаш лозим.