Кириш Регистрация
05/07 06:00 Аргентина 1-1 Эквадор
05/07 21:00 Испания 0-0 Германия
06/07 00:00 Португалия - Франция
06/07 06:00 Венесуэла - Канада
06/07 21:00 Англия - Швейцария
07/07 00:00 Нидерландия - Туркия

«Барселона»нинг «8» рақам эгалари. Стоичковдан Иньестагача

Баҳо:
+ | -

«Барселона»да «8» рақамда доимо машҳур футболчилар тўп суриб келган. Биз Каталонияликлар сафида охирги 20 мавсумда ушбу рақамда ўйнаган футболчилар ҳақида тўхталиб ўтамиз.



Христо Стоичков
Стоичков 1990-1995 йиллар давомида «Барселона» таркибида тўп сурди. Шундан сўнг у бир мавсум Италиянинг «Парма» жамоасида ҳаракат қилиб, 1996 йилда яна жонажон клубига қайтиб келди. Христо 1998 йилга қадар Каталонияликлар таркибида «8» рақамли футболкада тўп сурди. У «Барса» сафида 254 ўйинда майдонга тушиб рақиблар дарвозаларини 118 марта ишғол қилишга муваффақ бўлган. Болгариялик афсона «Барселона» билан 14 та мусобақада зафар қучди. Жумладан 5 карра Испания чемпиони бўлди ва клубнинг илк бора Чемпионлар кубогида зафар қучишига катта ҳисса қўшди.

Алберт Селадес
Стоичков кетганидан сўнг, ундан қолган рақамни клуб тарбияланувчиси Селадес олди. Бироқ унга жамоанинг асосий таркибидан жой олиш қийинчилик туғдирди. Алберт «Барса»да ўтказган 4 мавсуми давомида ла Лигада 72 учрашувда иштирок этди. У жамоа билан бирга 7 та мусобақа ғолиблигини қўлга киритди. Селадес 2000-2005 йиллар давомида фаолиятини Мадриднинг «Реал» жамоасида ўтказиб Чемпионлар лигасида ғолиб бўлган.

Филипп Коку
1998 йили «Барса» ПСВдан Кокуни сотиб олди. Филипп Селадес жамоани тарк этганидан сўнг, 1999 йилда «8» рақамли футболкани ўзиники қилди. Голландиялик ярим ҳимоячи «кўк анор ранглилар» таркибида 6 мавсум давомида 292 учрашувда иштирок этиб, 37 та голга муаллифлик қилган. Афсуски у «Барселона»нинг омадсиз даврида тўп сурган эди. Кокунинг коллекциясидан фақатгина Ла Лиганинг битта олтин медали жой олди холос.

Людовик Жюли

Коку клубни тарк этгач, «Барселона» мутасаддилари унинг ўрнига «Монако»дан Жюли олиб келишди ва унга «8» рақамини беришди. Людовик Каталонияликлар сафида 2007 йилга қадар тўп суриб, 124 ўйинда 26 гол урди. Француз футболчиси «Барса» билан икки мартадан Испания чемпионати ва суперкубогида, бир бора эса Чемпионлар лигасида зафар қучди.

Андрес Иньеста
2002 йилдан буён «Барса» сафида тўп тепаётган Инеста 2007 йилга келиб Жюлидан сўнг бўш қолган «8»рақамини олди. Андрес 14 мавсумдан буён «Барса» либосида 567 учрашувда иштирок этиб, рақиблар посбонларини 54 марта ранжитишга муваффақ бўлди. Унинг совринлари коллекциясига хоҳлаган футболчи хавас қилиши мумкин: 7 карра Испания чемпиони, 3 бора Испания кубоги соҳиби, 6 карра Испания суперкубоги ғолиби, 4 бора Чемпионлар лигаси ғолиби, 3 мартадан УЕФА суперкубоги ва клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати ғолиби. Умумий ҳисобда 26 жамоавий, 41 шахсий совринлар эгаси!

Фурқат Юсупов

Манба: sports.uz
Киритилди: 12:11, 24.12.2015.
Ўқилди: 3223 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.